Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти билан “Марказий Осиёда хусусий секторни тиклашни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Марказий Осиёда хусусий секторни тиклашни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул ходими иштирок этди. Ушбу вебинарда Ўзбeкистонда пандeмиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалалари, инвестицион қонунчилик, шунингдек, кичик бизнес учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Мулоқот чоғида коронавирус пандемияси даврида глобал инқирознинг оқибатларини юмшатиш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти давлатларида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти вакилларига пандемияга қарши курашиш борасида кунда Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий чоралар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбирда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти экспертлари томонидан Ўзбекистонда қабул қилинган инвестиция қонунчилиги ва хорижий инвесторлар томонидан инвестиция фаолиятини олиб боришда яратилган ҳуқуқий шарт-шароитлар, хусусий бизнес ва тадбиркорликни коронавирус тарқалиши шароитида қўллаб-қувватлаш борасида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатлари ва Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари учун солиқ тизимида яратилган имтиёз ва енгилликлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
19.05.2020
20:30