• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    ДОРИВОР ВА ЗИРАВОР ЎСИМЛИК ЕТИШТИРУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

    Ҳурматли тадбиркорлар!

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № ПҚ-4670-сонли қарор қабул қилинди.  

    Республикада сўнгги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, уларнинг плантацияларини ташкил этиш, қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш зарурлигини кўрсатмоқда.

    Қарорга кўра, доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялаш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерларини (кейинги ўринларда – доривор ўсимликлар кластери) ташкил этиш, шунингдек, ҳудудларни доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

    Қуйидагилар доривор ўсимликлар кластерининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    -доривор ўсимлик етиштирувчилар билан етиштирилган маҳсулотни харид қилиш бўйича шартномалар тузиш, уларни уруғлик, минерал ўғитлар, техника, ёқилғи ва бошқа воситалар билан таъминлаш;

    -ихтисослаштирилган ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштириш, уруғликлар ва кўчатлар тайёрлаш, босқичма-босқич замонавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш;

    -доривор ўсимликларни етиштириш ва уруғчилигини ташкил этишда илғор илм-фан ютуқларини қўллаш;

    -доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш ва соҳага босқичма-босқич инновацион ечимлар (ноу-хау) жорий этиш;

    -доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашга хорижий компанияларнинг инвестициялари ҳамда илғор технологияларини жалб қилиш;

    -доривор ўсимликлар ва улардан олинадиган маҳсулотларга бўлган ички бозор талабини қондириш ҳамда уларни экспорт қилиш;

    -тажриба ва маълумотларнинг доимий алмашинувини ташкил этиш орқали ушбу йўналишдаги хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро тадқиқот дастурлари, анжуманлар ва симпозиумларда иштирок этиш.

    Шу билан бирга, қарорда доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Ўзбекистон доривор ўсимликлари» кичик инновацион корхонаси ташкил этиш белгиланган.

    Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур қарорнинг 19-бандида Савдо-саноат палатаси таркибида “Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.

    Қарорнинг ушбу бандини ижросини таъминлаш мақсадида, Савдо-саноат палатаси Раёсат йиғилишинг қарорига асосан, Палата Ижроия қўмитасининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилиб, 3 та штат бирлигидан иборат “Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими ташкил этилди.

    Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

    - доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш;

    - хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этиш ва уларга маҳаллий доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчи тадбиркорларни кенг жалб этиш;

    - етиштириладиган доривор ва зиравор ўсимликларнинг хусусиятлари, улар етиштириладиган ҳудудлар тўғрисида маълумотларни ўз ичига олувчи электрон ахборот тизимини яратиш;

    - янгидан фаолият бошлаган доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар учун бизнес тузилмалар фаолиятини яратиш ва ташкил этиш ҳамда уларга бизнес-режаларни тайёрлашга кўмаклашиш;

    - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олишига амалий ёрдам беришдан иборатдир.

    Ушбу вазифаларни амалга оширишда Палата мазкур йўналишдаги тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини мамнуният билан маълум қилади.

    Қўшимча маълумотларни +99878-150-60-06, (1087)  рақамидан олишингиз мумкин.

    Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 4.

    www.chamber.uz /             e-mail:bkholboev@mail.ru

    Dorivor o`simlik.bot         Dorivor o`simlik klaster.bot

     

    ССП Матбуот хизмати

    03.06.2020

    16:46

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06