"Бизнес менеджмент" мавзусида бепул вебинар
Бизнес бу жуда мураккаб иш. Муваффақиятли тадбиркор бир вақтнинг ўзида ўнлаб вазифаларни бажарилишини назорат қилиши керак. Бундай иш фаолияти менеджмент деб аталади. Хўш, менеджментни мукаммал ўрганиш учун нималарни билиш керак? Бу саволга жавоб топиш учун, 2020 йилнинг 8 июнь куни, соат 17:00да "Бизнес менеджмент" мавзусида бўлиб ўтадиган вебинарга таклиф этамиз. Ушбу лойиҳа AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида ташкил қилинмоқда.
Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Семинар спикери: Равшан Халиткариев!
Вебинарда қатнашиш учун хавола: https://webinar2.camon.uz/b/sho-y6n-7n4
08.06.2020
10:40