Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий ишбилармонларни 127-чи Хитой экспорт-импорт товарлари кўргазмасига таклиф этади (Canton Fair)
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий ишбилармонларни жорий йил 15-24 июн кунлари онлайн тарзда бўлиб ўтадиган 127-чи Хитой экспорт-импорт товарлари кўргазмасида (Canton Fair) иштирок этишга таклиф этади.
Ушбу ярмарка ҳар йили Хитойнинг Савдо вазирлиги, Гуанджоу провинцияси Халқ ҳукумати ва Хитойнинг ташқи савдо маркази томонидан йилига икки марта, баҳорда ва кузда ташкил этилади. Кўргазма бугунги кунда энг узоқ тарихга эга кенг қамровли халқаро қўргазмалардан бири хисобланади.
(Батафсил маълумот: www.cantonfair.org.cn).
Кўргазмада иштирок этиш бепул бўлиб, бунинг учун www.cantonfair.org.cn сайти орқали рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади.
08.06.2020
20:36