“Chamber Business Solutions” унитар корхонаси
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги “Chamber Business Solutions” унитар корхонаси 2015 йилда ташкил этилган.
Жумладан, 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ягона 78-150-60-06 ҳамда 1094 қисқа рақамларига 24/7 режимида келиб тушаётган тадбиркорлик фаолиятига оид турли маслаҳат, маълумот бериш ҳамда мурожаатлар қабул қилиш, Палата фаолияти ва ҳамкорлик билан боғлиқ вазирлик ва идоралар вакилларини масъул ходимлар билан боғлаб бериш асосоий вазифаларидан бири хисобланади.
2020 йил май ойи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 1 085 та қўнғироқ қабул қилинган.
Қолаверса, шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, ушбу УК нафақат Тошкент шахри, балки Республикамизнинг барча хухудларидан келиб тушган қўнғироқларни қабул қилади.
Мисол тариқасида май ойи давомида Палатанинг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефонига қабул қилинган қўнғироқлар ҳудудлар кесимида қуйида кўрсатилмоқда:
№ |
Ҳудуд |
Жами қўнғироқ (ҳудудлар кесимида) |
Жами қўнғироқларга нисбатан улуш (%) |
1 |
QR |
18 |
1,6% |
2 |
AN |
49 |
4,5% |
3 |
BX |
24 |
2,2% |
4 |
JZ |
36 |
3,3% |
5 |
QD |
33 |
3,0% |
6 |
NV |
17 |
1,6% |
7 |
NA |
12 |
1,1% |
8 |
SN |
42 |
3,9% |
9 |
SR |
12 |
1,1% |
10 |
SD |
38 |
3,5% |
11 |
TV |
31 |
2,8% |
12 |
FA |
23 |
2,1% |
13 |
XZ |
32 |
2,9% |
14 |
TH |
699 |
64,4% |
15 |
Халқаро қўнғироқ |
19 |
1,7% |
|
Жами: |
1085 |
100 % |
Агарда сизга бизнес юритиш, аутсорсинг хизмати ёки корхоналарни бошқарув ишини такомиллаштириш ва шунга ўхшаш бошқа маслахатлар керак бўлса, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги “Chamber Business Solutions” унитар корхонаси ҳамиша хизматингизга тайёр.
Келгуси мақолаларимизда ССП қошидаги шу ва бошқа унитар корхоналар хақида батафсил маълумотлар бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
09.06.2020
10:33