• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси бериш Савдо-саноат палатаси фаолиятининг устувор вазифасидир

    Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги ЎРҚ-483-сонли Қонунининг (янги таҳрири) 22-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича Жамоатчилик экспертизаси хулосасини бериш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.

    Ушбу механизм тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги кафолатларни янада кучайтирилишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, бир қатор лойиҳалар тадбиркорлар иштирокида ўтказиладиган Экспертлар кенгашида муҳокама этилмоқда.

    Энг муҳими, Палатанинг хулосалари эътиборга олиниб, лойиҳалар қайта кўриб чиқилмоқда.

    Палата томонидан 2020 йилнинг ўтган 5 ойи давомида жами 355 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилиб, 197 та лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи нормаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тавсиялар баён этилган Хулоса тайёрланди ҳамда қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига тақдим этилди.

    Хулосалар берилишида Палата ўзининг асосий эътиборини лойиҳаларда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, бирор-бир маъмурий тўсиқлар яратиш, ортиқча ва кераксиз қоидалар белгилаш, назорат функциялар жорий этиш, коррупцияга шароит яратадиган нормалар ва бошқа шу каби ишбилармонлик муҳитини ёмонлашувига қаратилган уринишларга йўл қўймасликка қаратмоқда.

    Мисол учун, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни тугатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан лойиҳада “нодавлат юридик шахс” тушунчаси қўлланилганлиги, бироқ ушбу тушунчага таъриф берилмаганлиги, шунингдек унинг асослантирилмаганлиги сабабли амалиётда ноаниқликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ушбу тушунча ва уни киритишдан мақсадни аниқ назарда тутиш, лойиҳада хусусийлаштирилган ерларни олиб қўйишнинг алоҳида муҳим шартларини белгилаш лозимлигини назарда тутувчи Хулоса берилди.

    Ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойихаси юзасидан қуйидагича Хулоса берилди: лойиҳада Ер кодексининг 37-моддасига қўшимча киритиш орқали ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қўйиш билан бир қаторда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш мумкинлигини белгилаш назарда тутилган. Аммо, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ерларни олиб қўйиш инвестор ва мулкдор ўртасида келишилган ҳолда, мулкдорнинг розилиги асосида амалга оширилади. Бунинг қонунчиликда алоҳида асос сифатида киритилиши эса, ер мулкдори ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг жиддий равишда бузилишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, мазкур қўшимчани амалдаги қонунчиликка киритиш мақсадга мувофиқ эмас.

    Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги  томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси ўрганилиб, ундаги амалиётда ҳар қандай ноаниқликлар, суистеъмолликлар ва коррупция ҳолатларига олиб келиши мумкин бўлган, шунингдек, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига зид келувчи нормаларни чиқариб ташлаш  тўғрисида Хулоса тузилиб, лойиҳа муаллифига юборилди.

    Худди шундай, Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган Вазирлар Махкамасининг “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси юзасидан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, транспорт воситаларини мажбурий даврий техник кўрикдан ўтказишни нафақат ички ишлар органлари томонидан, балки тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга ошириш мумкинлигини белгилаш лозимлиги тўғрисидаги Хулоса шулар жумласидан.

    Ушбу хулосаларни беришда, энг аввало, ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нормаларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидан чиқариб ташлаш ва бу орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини олдини олиш, қонунчиликдаги номувофиқликлар ва такрорланишларга йўл қўймаслик назарда тутилди.

    Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, долзарб масалаларга оид, яъни барча ёки маълум бир тоифадаги тадбиркорларнинг манфаатларига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Палатанинг Эксперт кенгашлари йиғилишларида тадбиркорлар ҳамда тегишли давлат органлари ходимлари иштирокида кўриб чиқилади.

    Таъкидлаш лозимки, эксперт кенгашлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларига ҳуқуқий баҳо берилишида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ушбу кенгашлар ишида меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш мақсадида кўп йиллик тажрибага эга, ўз соҳасининг мутахассиси бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳамда тегишли малакага эга бўлган вазирлик ва мутасадди идора вакиллари жалб этилади.

    Эксперт кенгашларида тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган барча таклифлар инобатга олинган ҳолда, лойиҳалар қайта кўриб чиқилади ва бу орқали тадбиркорлар қонун ижодкорлиги фаолиятида Палата орқали иштирок этмоқдалар.

    Шу ўринда бевосита рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Палата томонидан 2020 йилнинг ўтган вақти давомида жами 7 та эксперт кенгашлари ўтказилди. Эксперт кенгашлари Хулосалари бўйича муаммо ва таклифлар юқори турувчи органлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бизнес Омбудсман ва бошқа ташкилотларга юборилиб, кенгашларда кўтарилган масалалар ижобий ҳал этиб келинмоқда.

    Мисол учун, жорий йилнинг 2-13-март кунлари ҳуқуқий масалалар бўйича Экспертлар кенгашининг 5 та йиғилишлари видеоконференция шаклида ўтказилди.  Йиғилишларда жами 983  та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улар томонидан фаолиятнинг айрим турлари бўйича лицензия ва рухсатномаларни қисқартириш ёки уларни бошқа алтернатив шаклларга ўтказиш, бу борадаги мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш бўйича 77 та таклифлар билдирилди.

    Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Палатанинг бу борадаги фаолияти мамлакатда бизнес юритишнинг ҳуқуқий асосларини давлат сиёсати талабларидан келиб чиқиб мустаҳкамлашга, бизнесни олиб бориш муҳитини жаҳон андозаларига мослаштиришга хизмат қилади.

     

    ССП Матбуот-хизмати

     

    10.06.2020

    16:51

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06