"Сиз тадбиркормисиз ёки ходим" мавзусида навбатдаги вебинар.
AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул вебинарлар ташкил қилиб келинмоқда.
Навбатдаги вебинар 2020 йилнинг 15 июнь куни, соат 16:00 да "Сиз тадбиркормисиз ёки ходим" мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Одатда тадбиркор деганда биз бирор бир ташкилот раҳбарини тушунамиз. Тадбиркор ўзи ишламайди, бошқаларни ишлатади... лекин аслида, кўпинча тадбиркорлар ходимларидан кўра кўпроқ иш қиладилар. Хўш, бунинг сабаби нимада?
Бу саволга жавоб топиш учун, Улуғбек Ҳожиаҳмедовнинг вебинарида қатнашишга таклиф этамиз!
Вебинарда қатнашиш учун ҳавола: https://webinar2.camon.uz/b/sho-f7q-tan
15.06.2020
10:59