• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи У.Абдухафизов билан интервью

    Савол: Умид Абдуҳафизович, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги асосий вазифалари нималардан иборат?

     Барчамизга маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги 09.07.2018 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Қонуни билан Палатанинг ваколат доиралари анчагина кенгайтирилиб, айрим вазифалар билан тўлдирилди. Жумладан:

    тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги низонинг ҳал этилишини таъминлаш, шунингдек бозорларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ва уларнинг мансабдор шахсларидан зарур маълумотлар, ҳужжатлар, материалларни ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

    тарафлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш;

    Палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;

    давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш (иккала тараф Палата аъзолари бўлган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш;

    Савол: Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида  қандай натижаларга эришгани ҳақида қисқача айтиб ўтсангиз.

     Таъкидлаб ўтилган ваколатлардан фойдаланиб, 2020 йилнинг 1-чораги давомида Палата Ижро Қўмитаси ва ҳудудий тузилмалари томонидан Палата аъзолари манфаатида жами 29049 та (2019 йилнинг шу даврида 18148  та) ҳолатда умумий суммаси 3 трлн. 842,6 млрд. сўм (2019 йилда. 1 трлн. 292 млрд. сўм)га тенг бўлган даъво аризалари киритилган.

    Савол: Палата фаолиятини самарали ташкил этиш борасида ўз иш тажрибангиздан келиб чиқиб фикр-мулоҳазаларингизни баён қилсангиз.

     Маълумки, тадбиркорларнинг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиниши уларни Палата аъзолигига жалб этишнинг асосий мезонларидан биттасидир. Шуни эътиборга олган ҳолда, бу борадаги фаолиятимизни янада кучайтиришимиз ва сифатини оширишимиз мақсадида:

    • судларга аризалар киритилишини кенгайтириш ва тадбиркорларнинг бу борадаги ваколатларимизга ишончларини янада ошириш учун, энг аввало, “Тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига оғишмай ва қатъиян риоя этиш лозим бўлади;
    • аризаларнинг қаноатлантирилиш даражасини ошириш учун уларни пухта тайёрлаш, зарур маълумотлар ва қонун талаблари билан асослантирилишига жиддий эътибор қаратиш зарур;
    • аризаларнинг судларда кўрилишини Бошқарма ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан мониторинг қилиш тартибига қатъиян риоя этилишини ва ўз вақтида тегишли маълумотларнинг базага киритилишини таъминлаш талаб этилади;
    • даъво аризалари киритишдан олдин, албатта, томонлар ўртасидаги низони судгача ҳал қилиш чорасини кўриш лозим. Лекин, бу муҳим воситага ҳамма жойда ҳам етарли эътибор қаратилмаяпти. Шу боис, энг аввало, кичик бизнес субъектлари манфаатларини кўзлаб, тарафларни судгача учраштириш ва муаммони ҳал этишга эришиш бугунги давр талабидир.

    Шу билан бирга, ҳар бир ҳудудда қарзини ундиролмай юрган, ҳокимият ва бошқа давлат органлари қарорлари билан ҳуқуқлари чекланган ёки бошқа тарзда манфаатлари бузилган тадбиркорлар топилади. Бундай тадбиркорларни аниқлаб, уларнинг манфаатларини Палата ваколатларидан фойдаланган ҳолда, суд орқали ҳимоя қилсак, шу орқали Палата аъзоларининг сафини ҳам кенгайтириш мумкин

    Савол: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни самарали ташкил этишда қандай ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланилади?

     Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқнома ишлаб чиқилиб, Палатанинг 2019 йил 15 март кунидаги “45А”-сонли буйруғи билан тасдиқланди.

    Мазкур Йўриқнома “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни билан Палатага берилган ҳуқуқ ва ваколатлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари – Палата аъзоларига сифатли ва ишончли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, ҳусусан Палата томонидан уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилишга қаратилган.

    Шунингдек, Йўриқномада Палата Ижроия қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Палата аъзолари манфаатларини кўзлаб судларга даъво ариза киритишдан олдин даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар тўлиқ ва ҳар томонлама пухта ўрганилиб ҳамда хар бир даъво иши бўйича тарафлар ўртасида судгача яраштирув жараёни ўтказилиб, судларга қонуний ва асосли даъво аризалар киритилиши белгиланган.

    ССП Ахборот-хизмати 

    18.06.2020

    18:49

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06