Доривор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Президентнинг 2020 йил 10 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4670 сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, доривор ўсимликлар етиштирувчи уюшма раҳбарлари иштирок этди.
Асосий эьтибор аҳолини табиий дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш, соҳа самарадорлигини ошириш ва экспорт потенциалини кучайтиришга қаратилди.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Алишер Шукуров доривор ўсимликларни етиштиришда соҳа мутахассисларининг ҳамкорлигининг кенгайтириш, бу борада истиқболли ташаббусларни амалга ошириш ва “Ўзбекистон Республикасида 2020-2030 йилларда доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш, табиий дори воситалар ассортиментини кўпайтириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш стратегияси” лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси “Доривор ва зиравор ўсимликлар етиштиручиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими бошлиғи Холбоев Бахтиёр сўзга чиқиб, Савдо-саноат палатаси тузилмасида янги бўлим ташкил топгани, унинг асосий вазифаси этиб, доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этиш, етиштириладиган доривор ва зиравор ўсимликларнинг хусусиятлари, улар етиштириладиган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон ахборот тизимни яратишлишини такидлаб ўтди.
Асосий масала этиб, доривор ва зиравор ўсимликларни Қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритиш,оналик майдонларини барпо этиш, кўчатчилик ва уруғчилик тизимини яратиш, доривор ўсимликлар етиштириш агротехнолияларини ишлаб чиқиш соҳа ривожига замин яратидиши тўғрисида келишиб олинди.
19.06.2020
08:54