• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    НИЗОЛАРНИ МУҚОБИЛ ҲАЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА - 2 қисм

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, профессионал медиатор, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов билан суҳбатнинг давомини хукмингизга хавола этамиз.

    Қарорда нима учун Медиация маркази ва Низоларни муқобил усулда ҳал этиш марказини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилиши белгиланган? 

    Ушбу марказлар қуйидаги асосларга кўра нодавлат нотижорат ташкилот сифатида фаолият кўрсатади:

    биринчидан,амалдаги медиация ва ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонунларда медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги ҳамда ҳакамлик судлари нодавлат органи эканлиги белгиланган;

    иккинчидан,нодавлат нотижорат ташкилоти – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир;

    учинчидан,Медиация маркази профессионал медиаторларнинг, Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази эса нафақат профессионал медиаторлар, балки ҳакамлик судьялари ва халқаро арбитрлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қарорда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида тузилади.

    Сиз Марказларни фақат жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бирлашмаси сифатида қайд қилдингиз, қарорда эса Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази профессионал медиаторлар билан биргаликдаҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига асосланади дейилган. Бунга ойдинлик киритсангиз?

    Жуда тўғри савол бердингиз. Мен амалдаги қонунлар бўйича ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражлар юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли улар нодавлат нотижорат ташкилотларга мустақил бирлаша олмасликларини назарда тутган ҳолда ҳозирги пайтда фақат ҳакамлик судьялари ва халқаро арбитрлар Марказга аъзо бўлишлари мумкинлигини эътироф этдим.

    Аммо Қарор нафақат бугунги кун учун, балки келажакдаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш учун ҳам замин яратмоқда. Шунинг учун ҳам келажакда ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражлар ҳам юридик шахс мақомига эга бўлишлари мумкин. Ўшанда уларда ҳам ўзаро бирлашиш ҳуқуқи Конституция нормаларига мос равишда пайдо бўлади.

    Яна бир савол, Қарорда фақат иккита марказ тўғрисида ва улардан бирининг муассислари Тошкент давлат юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази эканлиги кўрсатилган. Демак Ўзбекистонда фақат иккита Марказ ташкил қилинадими?

    Йўқ, албатта. Чунки Конституциямиз ва амалдаги қонунларда нодавлат нотижорат ташкилотлар сонига нисбатан ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган. Шунинг учун ҳам бундай марказларни нафақат ушбу муассислар ва Тошкентда, балки бошқа муассислар томонидан ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам ташкил қилиш мумкин.

    Адлия вазирлигига Тошкент давлат юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази билан биргаликда Тошкент медиация маркази фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда унижаҳоннинг медиация институти ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, тайёрланган бино ва жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилганлигини ижтимоий шерикликнинг шаклларидан бири сифатида нодавлат нотижорат ташкилотни давлат органлари томонидан қўллаб-қувватлаш эканлигини эътироф этишимиз лозим.

    Бундай ижобий тажриба низоларни муқобил ҳал қилиш усулларини институционал ривожлантириш бўйича жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида кенг қўлланилади. Бунга Сингапур яққол мисол бўла олади. У ерда низоларни муқобил ҳал қилиш институтлари учун барча шароитлар, шу жумладан замонавий бинолар ва жиҳозлар Адлия вазирлиги ҳомийлигида яратилган. 

    Марказларнинг асосий вазифаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берсангиз?

    Марказларнинг вазифаларини шартли равишда икки йўналишга ажратиш мумкин:

    биринчиси,ташкилий вазифалари, яъни  медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитраж фаолиятига низоларни муқобил усулда ҳал этиш тартиб-таомилини амалга ошириш учун шарт-шароит яратиш; ушбу соҳаларда мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш; медиация ва низоларни муқобил ҳал этишнинг бошқа усуллари ривожланиши ва кенг оммалашувига кўмаклашиш, бу соҳада семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этиш;

    иккинчиси, низоларни муқобил ҳал қилишнинг махфийлик принципини таъминлашга қаратилган вазифалари, яъни медиация, ҳакамлик суди ва халқаро арбитраж ишларини кўриш билан боғлиқ фаолиятга аралашмаслик принципи асосида иш юритиш.

    Бундан ташқари Қарорда Марказлар медиация, ҳакамлик суди ва халқаро арбитраж фаолияти юзасидан адлия органларига ҳисоботлар топширишдан озод этилганлиги юқоридаги вазифага жуда мос эканлигини ҳам қайд қилиш лозим.

    Қарорда белгиланган ушбу нормалар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, низоларни муқобил ҳал қилишда махфийлик принципига риоя қилишнинг кафолати ҳисобланади. Чунки, қонунга кўра медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим этган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмас. Медиация иштирокчилари ўзларига медиация жараёнида маълум бўлиб қолган ҳолатлар ҳақида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас, шунингдек улардан медиацияга тааллуқли ахборотни талаб қилиб олиш мумкин эмас.

    Шуни таъкидлаш лозимки, махфийлик принципининг бузилишига йўл қўйилиши охир оқибатда низоларни муқобил ҳал қилиш усулларига бўлган ишончни йўқотишга олиб келиши мумкин.  

    Марказларнинг Қарорда белгиланган ҳуқуқларини шарҳлаб берсангиз.

    Ҳозирги кунда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан кундузги шаклда шартнома асосида бир ойдан кам бўлмаган муддат давомида амалга оширилмоқда.

    Қарор билан Марказларга низоларни муқобил ҳал қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Бунда, медиаторларни тайёрлаш 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув курслари бўйича амалга оширилиши ва уларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификат берилиши муҳим аҳамият касб этади. 

    Шунингдек, тингловчиларга таълим беришни ташкиллаштириш учун: шартнома асосида олий таълим муассасаларининг малакали педагогларини, миллий ва хорижий медиатор, ҳакамлик судьялари ва арбитрларни ҳамда вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларини жалб этиши мумкинлиги белгиланди.

    Бундай мутахассисларни муқобиллик асосида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тайёрланиши улар ўртасида соғлом рақобат ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга ҳамда таълим сифати даражасини кўтаришга хизмат қилади. 

    Марказларга шунингдек етакчи хорижий медиация ва арбитраж марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, низоларни муқобил усулда ҳал этиш соҳасида тажриба алмашиш, низоларни ҳал этишга хорижий медиаторлар ва арбитрларни жалб этиш ҳуқуқи берилганлиги тез орада ўзининг ижобий натижаларини бера бошлайди.

    Қарордаги медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражни  янада ривожлантиришга қаратилган бошқа чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.

    Қарорда низоларни муқобил ҳал қилишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги диққатга сазовор. 

    Биринчидан, Адлия вазирлигига: а) профессионал медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражлар ўртасида Марказлар ташкил этилишининг ижобий тарафлари ҳақидаги тарғибот ишларини ва бу борадаги фаолиятни мониторинг қилиб бориш; б) илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб медиаторларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларининг намунавий дастурини ишлаб чиқиш; в) медиация институтининг жиноят процессига татбиқ этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар киритиш вазифалари юклатилди.

    Иккинчидан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида, давлат хизматлари марказлари биноларида низолашувчи фуқароларга медиатор хизматидан фойдаланиш учун алоҳида хоналар ажратиш тоширилди.

    Учинчидан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига профессионал медиаторликни касб сифатида Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига киритиш вазифаси юклатилди. 

    Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди Адлия вазирлиги билан биргаликда профессионал медиаторлар ва ҳакамлик судлари реестрларига киритилган профессионал медиаторлар ҳамда ҳакамлик судьялари тўғрисидаги маълумотларнинг барча суд биноларида жойлаштирилишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриши белгиланди.

    Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида низоларни ҳал этишда медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитраж институтининг афзалликларига бағишланган ижтимоий роликлар, кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш чораларини кўриши белгиланди. 

    Фозилжон Хайдарович, Қарорда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш назарда тутилган.  Айтингчи қайси қонунларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади ва бу борада аниқ таклифларингиз борми?

    Аввало, Қарорда белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда “Медиация тўғрисида” ва “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунларга, шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекс, Иқтисодий процессуал кодекс, “Давлат божи тўғрисида”, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши лозим.

    Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида” ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга бир қатор таклифлар тайёрланган, шулардан айримларини келтираман:

    а)“доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судлари нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ташкил этилади ва уларнинг ҳузурида фаолият кўрсатади”;

    Чунки ҳакамлик суди юридик шахс мақомига эга бўлмаган нодавлат орган бўлиб, у фойда  олишни мақсад қилиб қўймайди, яъни тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди, шунинг учун ҳам уни нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳузурида ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.

    б) “доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судлари рўйхатида камида етти нафар ҳакамлик судьяси мавжуд бўлган тақдирда, адлия органлари томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказилади”;

    Ушбу қўшимча ҳозирги кунда умуман фаолият кўрсатмаётган 100 дан ортиқ доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судларини қонуний тугатиш ёки қайта жонлантириш,  шунингдек тарафларга ҳакамлик судьясини танлаш ҳуқуқини таъминлаш имкониятини кенгайтириш  учун асос бўлиб хизмат қилади. 

    в) “ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли судга мурожаат қилинганда ҳакамлик муҳокамаси тарафлари давлат божини тўлашдан озод қилинади”;

    Ҳозирги кунда бундай имтиёзга фақат тадбиркорлик субъектлари эга. Барча жисмоний ва юридик шахсларга (корхона ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларга) ҳам бундай имтиёз берилиши ҳакамлик судлари орқали низоларни ҳал қилиш имкониятини кенгайтириб, ваколатли судларга мурожаатлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

    г) “ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани ваколатли суд судьяси якка тартибда суд муҳокамасини ўтказмасдан ва тарафларни чақирмасдан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида кўриб чиқади”.

    Чунки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашмаётган тарафни чақириш ва суд муҳокамасини ўтказиш ваколатли суд учун ҳам ортиқча иш ҳажмини ошишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, таъкидлаш лозимки, ваколатли судлар ҳам ўзлари томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича ижро варақасини суд муҳокамаси ўтказмасданбеш кун ичида беришади.

     

    ССП Ахборот хизмати

    20.06.2020

    15:50

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06