"Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилмоқда.
AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул вебинарлар ташкил қилиб келинмоқда.
Навбатдаги вебинар 2020 йилнинг 22 июнь куни, соат 16:00 да "Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш" мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Замонавий жамиятда аёлларнинг ўрни янада кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда ҳар қандай йирик компаниянинг бошида аёл туриши мумкин.
Хўш, аёллар тадбиркорлигини қандай ривожлантириш лозим?
Бу саволга жавоб топиш учун, Сайера Азларованинг вебинарида қатнашишга таклиф этамиз!
Вебинарда қатнашиш учун ҳавола: https://webinar2.camon.uz/b/sho-gum-uc4
22.06.2020
11:55