Учкўприк ва Боғдод туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якуни бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида тадбиркорлар билан учрашиши бўйича “Режа-график” тасдиқланган эди
.
Юқоридаги режа графикка асосан 2020 йил 15 июнь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Боғдод туманларида Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқлар, муаммолар очиқ ойдин айтиб ўтилди. Айниқса, кредит олишдаги гаров таъминоти, бўш турган биноларни очиқ аукционга чиқариш, ер ажратиш, ижара шартномаси асосида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди.
24.06.2020
11:59