• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга навбатдаги имтиёзлар

    Мамлакатимизда туризм соҳасида бир қанча имтиёзлар ва преференциялар бериш билан бирга, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш борасида, тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сонли “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланди. 

    Мазкур Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага жойлаштириш воситаларига тегишли бўлган тоифа бўйича олинадиган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизи қайтариладиган бўлди.

    2020 йил 1 августдан бошлаб туризм соҳаси бўйича қуйидаги қўшимчалар киритилмоқда:

    • хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги “ҳаво эркинлиги”ни тақдим этишни назарда тутувчи “Очиқ осмон” режими Андижон, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларида ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади;
    • Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг учиш хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиши шарти билан ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий  қатновлар амалга оширилади;
    • Мамлакатнинг “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларига қатновларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларга тариф ва йиғимлар 3 йил давомида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган авиакомпаниялар учун белгиланган миқдорда қўлланилади;
    • инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминланган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми уларни 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиш шарти билан ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетлан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига  ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади. Дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар ҳаражатларининг бир қисми қопланади;
    • Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш  воситаларини тез қуриладиган конструкциялар  билан қуриш учун тадбиркорлик субъектлари ҳаражатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингга етгунига ёки 2023 йил 31 декабрга қадар Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорида қопланади;
    • 2020 йил 31 декабрга қадар “Uzbekistan Safe travel GUARANTEED” тизимнинг хавфсиз объектлар реестрига киритилган ҳамда барча эпидимияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган ҳаражатлар Давлат бюдежтидан ажратиладиган маблағлардан қопланади;
    • гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар шуғуланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйҳатига киритилади.

    Нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галериялар ва ҳунармандчилик марказлари учун солиқдан имтиёзлар берилиб, 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар уларнинг фаолияти учун олинадиган фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтириладиган бўлди.

    Туристлар учун шу йилдан бошлаб “Uzbekistan Safe travel GUARANTEED” санитар-эпидимиологик хавфсизлик тизими жорий этилди.

    Шунингдек, мамлакатимиз худудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристларкоронавирусинфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3000 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаб бериш жорий этилди. Тўловлар механизмиХавфсиз туризм жамғармасидан қопланилиши кўзда тутилган.

    Мазкур Қарор мамлакатимизда туризм мақсадида Ўзбекистонга хорижий фуқароларини кенг жалб қилиш, уларга кенг имкониятлар яратиш, давлатимиз иқтисодиётини юқори даражага кўтаришда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш билан бир қаторда тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бунинг натижасида аҳолини иш билан банд қилиш,  республика худудларида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестициявий жозибадорликни ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 

    Ҳурматли тадбиркорлар! Агарда сизда соҳага оид саволлар пайдо бўлса, Палатанинг ишонч рақамига (78 150-60-06) мурожаат қилишингиз мумкин.

     

    ССП Матбуот хизмати

    24.06.2020

    14:38

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06