"Ташкилий маданият: "Самарали бизнес маданиятини қандай яратиш керак?" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилади.
"Бизнес клиника" лойиҳаси доирасида сизни COVID-19 пандемияси даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга бағишланган навбатдаги онлайн-семинарга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 2 июль куни соат 17:00 да Тошкент бизнес клуби асосчиси Владимир Жихар томонидан "Ташкилий маданият: самарали бизнес маданиятини қандай яратиш керак?" мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилади.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
01.07.2020
15:02