Ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш соддалаштирилмоқда
Мамлакатимизда қонунчиликни мустаҳкамлаш, суд ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида янги замонавий ахборот-коммуникация технологияларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги ВМҚ-407-сонли “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланди.
Мазкур Қарорда Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари билан биргаликда “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ягона электрон иш юритув” лойиҳаси тузилиб, ушбу лойиҳа бўйича қуйидаги таклифлар амалиётга жорий этиш берилди:
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ягона электрон иш юритув лойиҳаси;
- ваколатли органлар, судлар ва Мажбурий ижро бюроси ҳамда бошқа ташкилотларнинг электрон аҳборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;
- маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базасини шакллантириш;
- ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш;
- автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими, шахсни инденфикация қилишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда Биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш.
Ушбу лойиҳа бўйича Идоралараро комиссиянинг таркиби тасдиқланди ҳамда комиссиянинг масъул ваколатли органи этиб Ички ишлар вазирлиги белгиланди.
“Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув” лойиҳаси 2021 йил 1 январга қадарбўлган Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича иш режаси ва тақсимоти тасдиқланди.
Соддалаштирилган тартиби бўйича ҳуқуқбузарлик ишларини расмийлаштириш учун планшет орқали маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиб, ҳуқуқбузарга электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этилади, шунингдек, ҳуқуқбузарнинг биометрик ҳужжатларини планшет ёрдамида ёки юз тузилишини расмга олиб ёхуд бармоқ изларини тушириш орқали Ички ишлар вазирлиги базасидан унинг шахсини аниқлайди.
Ҳуқуқбузар ўзи содир этганлигига эътироз билдирмаган бўлса, у баённомани планшетда бармоқ изларини сканер орқали тушириши ёки электрон имзоси билан тасдиқлайди.
Агарда ҳуқуқбузарнинг жисмоний нуқсони бўлса, баённомани ўқиш ва имзолаш имкони бўлмаса, унга бу ҳолатда ўқиб эшиттирилади ва ваколатли мансабдор шахс томонидан бу ҳақда баённомага белги қўяди.
Тошкент шаҳри ҳудудида яратиладиган электрон базага баённома топширилган санадан эътиборан 15 кун ичида келиб тушмаган тақдирда, баённома автоматик тарзда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни умумий асосларда кўриб чиқиш учун тегишли ваколатли органга ёки судга жўнатади.
Ҳуқуқбузарга тайинланган жарима “Электрон ҳукумат”нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш орқали амалга оширилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйидаги ҳолатлардасоддалаштирилган тартибда юритилмайди:
- ҳуқуқбузар ёки жабрланувчининг эътирози бўлганда;
- жарима жазосидан бошқа турдаги маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилган бўлса;
- маъмурий тарзда чиқариб юбориш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда;
- зарарни ундиришни талаб қилган ҳолларда;
- ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини рад этганда.
Мазкур Қарор маъмурий ҳуқуқбузарликка оид бўлган ишларни янада такомиллаштириш борасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқишда ортиқча оворагарчиликни олдини олиш мақсадида суд ишларини тезлик билан ҳал этиш учун замин яратади.
02.07.2020
14:21