"Агро соҳасида менежмент ва муваффақият сирлари" мавзусида навбатдаги семинар.
AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул вебинар ташкил қилинмоқда.
Навбатдаги вебинар 2020 йилнинг 08 июль куни, соат 16:00 да "Агро соҳасида менежмент ва муваффақият сирлари" мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Ҳар қандай соҳада бошқарув катта рол ўйнайди. Агро соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Менежмент кўпинча агросаноат вакилининг муваффақиятини гарови ҳисобланади.
Хўш, агро соҳасидаги менеджмент қандай бўлиши керак?
Бу саволга жавоб топиш учун, Дилшод Ибрагимовнинг вебинарида қатнашинг!
Вебинарда қатнашиш учун ҳавола: https://webinar2.camon.uz/b/sho-mgr-a4y
07.07.2020
09:07