Бизнес учун $10.000 гача грантлар
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ўзаро ташаббуси доирасида кичик бизнес вакилларини Бизнесни интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этишга таклиф этилади. Дастурда кичик тадбиркорлик субъектларини ўқитиш, инқироз ҳолатидан чиқиш бўйича маслаҳатлар бериш, ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва режаларни амалга ошириш учун 10 000 АҚШ долл. миқдоригача эквивалентда беғараз техник кўмак бериш кўзда тутилган.
18.08.2020
01:51