Савдо-саноат палатаси раиси Хоразм вилоятида тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари билан учрашди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи о’ринбосари Қ.Игамбиргенев бошчилигида Хоразм вилоятида тадбиркорлар ҳамда Оммавий-ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувни Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов ўз нутқи билан очиб берди ва вилоятда тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида Хоразм вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Қ.Игамбиргенев Хоразм вилоятда саноат корхоналари фаолияти, биринчи ярим йилллик фаолият таҳлиллари, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва “темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмак бериш борасида қилинаётган ишлар ҳақида тақдимот орқали тушунтириш бериб ўтди.
Шу билан бирга мазкур учрашув дебат шаклида ташкил этилиб унда тадбиркорлар ва ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
05.09.2020
16:58