"ҚҚСни қайтаришда ўзгаришлар" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилади.
Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 8 сентябр куни соат 16:00 да "TAX GUARDIAN" солиқ маслахатчилари ташкилотининг директори, консультанти Фаррух Рахимов томонидан "ҚҚСни қайтаришда ўзгаришлар" мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
07.09.2020
15:58