• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 592 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (ID-20919) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 1-моддасига кўра, “Ушбу Қонун фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади”.

    Шуни таъкидлаш лозимки, лойиҳада фақат тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш назарда тутилмоқда.

    Бунда, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган соҳалардаги рухсат бериш ва хабардор этиш масалалари тартибга солинмасдан қолмоқда.

    Бу эса, ўз навбатида, бу турдаги муносабатларнинг очиқ қолишига ёки бошқа янги ҳужжат билан тартибга солинишига сабаб бўлади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш билан боғлиқ муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солинишини таъминлаш мақсадида, лойиҳада барча соҳалардаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишни назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

    2. Лойиҳа 15-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Лицензиялаш соҳасида ваколатли органлар мазкур органлар лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”.

    Таклиф этилаётган норма билан лицензиялаш соҳасида ваколатли органларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда истисно тариқасида мазкур органлар томонидан лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузиши ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этиши мумкинлиги белгиланмоқда.

    Бироқ, бундай тартиб амалиётда турли қонуности ҳужжатлари билан ваколатли органларнинг мазкур органлар томонидан лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузиши ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишини назарда тутувчи нормалар белгилаб қўйилишига шароит яратиб беради.

    Бу эса, юқоридаги нормада белгиланаётган тақиқдан кўзланган мақсадларга эришиб бўлмаслигига олиб келади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек ҳаволаки нормаларга йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа 15-моддаси иккинчи қисмидан “, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно” сўзларини чиқариб ташлаш лозим.

    3. Лойиҳа 29-моддаси саккизинчи хатбошисига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим ҳаракатлар ва (ёки) муайян фаолият учун уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даъвогарларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини лицензиялаш ва рухсат этиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддатларини ўттиз иш кунидан ортиқ қилиб белгилаши мумкин. Намунавий (оддий) лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш ҳақида ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг энг кам муддатлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгилаб қўйилиши мумкин”.

    Ҳаволаки нормаларга йўл қўймаслик ҳамда қонун лойиҳасининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддатларини ўттиз иш кунидан ортиқ қилиб белгилаш мумкин бўлган ҳолатларни мазкур лойиҳада белгилаш ўтиш мақсадга мувофиқ.

    4. Лойиҳа 31-моддаси биринчи қисмига кўра, Юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин етти кун муддатда лицензиялаш ёки рухсат бериш соҳасидаги ваколатга органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт”.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари“Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.

    Бунда, юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, бу маълумотларни ваколатли органлар ўзаро электрон ахборот алмашиш тизими орқали олиши мумкин. Яъни, “Лицензия” ахборот тизимини тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказувчи орган электрон ахборот тизимига интеграциялаш орқали амалга ошириш мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳада лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан электрон ахборот алмашиш тизими орқали амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

    5. Лойиҳа 34-моддаси тўртинчи қисмига кўра, “Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғим рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгиланган ҳолларда ва миқдорларда ундирилади”.

    Шунингдек, лойиҳа 21-моддасига мувофиқ лицензия берганлик учун давлат божи ундирилади.

    Яъни, бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғим, лицензия берганлик учун эса давлат божи ундирилиши белгиланмоқда.

    “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси биринчи қисмига кўра, “Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир”.

    Бунда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун тўловларни давлат божи сифатида малакалаш мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилишини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

    6. Лойиҳа 35-моддаси биринчи қисмига кўра:

    “Лицензия ва рухсат этишга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензиялаш ва рухсат этиш соҳасидаги ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

    жисмоний ва юридик шахслар лицензия ва рухсат этишга доир талаблар ва шартларга риоя этаётганлиги устидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ёки келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;

    Шунингдек, лойиҳа 26-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Лицензия ва рухсат этишга доир талаблар ва шартларга риоя қилиниши аҳволини назорат қилиш ваколатли органлар томонидан “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади”.

    Бунда, шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 1-иловаси 1-бандига мувофиқ назорат қилувчи органлар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказиладиган текширувлар ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 35-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошисида “ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ёки келишилган ҳолда” сўзларини “ваколатли орган билан олдиндан келишилган ҳолда” сўзлари билан алмаштириш лозим.

    7. Лойиҳа 37-моддаси ўн учинчи қисмига кўра, “Агар айрим бир хабардор этиш фаолият турини амалга ошираётган жисмоний ва юридик шахслар мазкур Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган ёки ушбу фаолият турини тартибга солувчи низомларда белгиланган талаб ва шартларга риоя этмаса, унда хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан хабардор этиш реестридан чиқариб ташланишига асос бўлади”.

    Шуни таъкидлаш лозимки, хабардор қилиш тартибида хабардор этиш реестридан чиқариб ташланиш тадбиркорлик субъекти учун бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Чунки, хабардор қилиш тартибида тадбиркорлик субъектининг фақатгина фаолиятни бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор этиш мажбурияти мавжуд, уни реестрга киритиш ваколатли органнинг мажбурияти ҳисобланади.

    Шу сабабли, белгиланган талаб ва шартларга риоя этмаган хабардор этиш фаолият турини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бошқа шаклдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қўлланишини белгилаш мақсадга мувофиқ.

    8. Лойиҳа 37-моддаси ўн тўртинчи қисмига кўра, “Хабардор этиш реестридан чиқариб ташланган жисмоний ёки юридик шахсларлар хабардор этиш реестридан чиқариб ташланган кундан бошлаб 3 ой муддатгача ушбу фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас”.

    Таъкидлаш лозимки, хабардор қилиш тартибида хабардор этиш реестридан чиқариб ташланиш тадбиркорлик субъекти учун бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.

    Шунингдек, тадбиркорлик субъектига 3 ой муддатгача ушбу фаолият тури билан шуғулланишини чеклаш чораси амалиётда яширин иқтисодиёт улушининг кўпайишига, шунингдек ишбилармонлик муҳитига ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.

    Бундан ташқари, бу шаклдаги таъсир чорасиҳозирги кунда республикада банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ҳамда ноқонуний тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга мазмунан зид келади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 37-моддаси ўн тўртинчи қисмини чиқариб ташлаш лозим.

    9. Лойиҳа иловаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони талабларига мувофиқлаштириш лозим.

    10. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларида коррупция, суиистеъмоллик ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатларга йўл қўймаслик, ваколатли органлар томонидан мазкур соҳадаги қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш мақсадида, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим.

    Бунда, лойиҳани ушбу соҳада жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш масалаларини тартибга солишни назарда тутувчи янги модда билан тўлдириш мақсадга мувофиқ.

    ССП Матбуот хизмати

    11.09.2020

    16:39

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06