• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 610 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-19788) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа иловаси 7-банди 5- ва 7-кичик бандларига кўра, “Божхона аудити қуйидаги ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилади:

    ....;

    5) товарларга нисбатан улар чиқариб юборилганидан кейин ваколатга эга шахс;

    ….;

    7) божхона иши соҳасидаги фаолиятга алоқадор бошқа шахслар;”.

    Бунда божхона аудити ўтказиладиган ваколатли шахслар рўйхати белгиланган бўлиб, унга кўра “товарларга нисбатан улар чиқариб юборилганидан кейин ваколатга эга шахс” ва “божхона иши соҳасидаги фаолиятга алоқадор бошқа шахслар” ҳам божхона аудити ўтказиладиган шахслар рўйхатига киритилган.

    Шу ўринда қайд этиш лозимки, лойиҳа иловасининг 2-бандида “ваколатли шахс – товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи ҳар қандай шахс”, - деб белгиланган.

    Бундан кўриниб турибдики, лойиҳа иловасининг 7-бандида келтирилган “товарларга нисбатан улар чиқариб юборилганидан кейин ваколатга эга шахс” ва “божхона иши соҳасидаги фаолиятга алоқадор бошқа шахслар” лойиҳа иловасининг 2-бандида назарда тутилмаган.

    Шу боис, лойиҳа иловасининг 7-бандидаги “товарларга нисбатан улар чиқариб юборилганидан кейин ваколатга эга шахс” ларни  божхона аудити ўтказиладиган ваколатли шахслар рўйхатидан чиқариб ташлаш ёки унга қўшимча аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ.

    Шунингдек, мазкур лойиҳа иловасидаги “божхона иши соҳасидаги фаолиятга алоқадор бошқа шахсларжумласи ноаниқ ифодаланган, яъни қайси шахсларга нисбатан божхона аудити ўтказилиши аниқ кўрсатиб ўтилмаган.

    Бу эса, амалиётда божхона аудити объекти ҳисобланмаган бошқа тадбиркорлик субъектларига нисбатан асоссиз равишда божхона аудити белгиланишига олиб келади.

    Шу боис ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган божхона аудитида  суиистеъмолликларга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг 7-бандида божхона аудити ўтказиладиган ваколатли шахсларнинг аниқ қатъий рўйхатини белгилаб қўйиш лозим.

    2.  Лойиҳа иловасининг 9-бандида “товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан бир йил ичида бир ташқи иқтисодий фаолият шартомаси доирасида амалга оширилиши мумкинлиги” белгилаб қўйилган.

    Бироқ, мазкур лойиҳада божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш масалалари божхона аудитини ташкил этишга тегишли бўлмаганлиги сабабли мазкур бандни лойиҳадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    3. Лойиҳа иловасининг 13- ва 14 бандларида “Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати божхона аудити мақсадларидан келиб чиқиб ўттиз кундан ошмаслиги керак.

    ….;

    Тайинланган камерал божхона аудити муддатини узайтириш бир маротаба, ўттиз кундан ошмаган муддатга, икки ойгача узайтирилиши божхона органи бошлиғининг (бошлиқ ўринбосари) қарори билан амалга оширилади. Бу ҳақида ваколатли шахсга бир иш кунида узайтириш муддати ва сабабларини кўрсатган ҳолда хабар берилади”,- деб белгиланган.

    Лойиҳа иловасининг мазкур бандларида тадбиркорлик субъектлари учун камерал божхона аудитини ўтказиш муддатини (лойиҳада ҳам камерал ҳам сайёр божхона аудити учун умум қабул қилинган асосий муддат 30 кун белгиланган) кўшимча тарзда бир маротаба 30 кунгача узайтириш, бундан ташқари божхона органи бошлиғининг қарори билан яна 60 кунгача узайтириш мумкинлиги назарда тутилган.

    Бунда, камерал божхона аудитини ўтказишнинг умум қабул қилинган асосий 30 кун муддатидан ташқари кўшимча 60 кунга узайтириш, яъни агар асосий ва қўшимча муддатларини кўшиб ҳисобланганда, камерал божхона аудитини ўтказишнинг умумий муддати 90 кун (уч ойни) ташкил этмоқда.

    Шунингдек, лойиҳа иловасининг 31-бандига мувофиқ, божхона органи камерал божхона аудити натижаларидан келиб чиқиб, сайёр божхона аудитини ўтказиш ваколитига эга эканлиги белгиланган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, камерал ва сайёр божхона аудити ўтказишнинг асосий ва кўшимча муддатлари умумий ҳисобланганда божхона органи божхона аудитини 180 кунгача ўтказиши мумкин.

    Бу эса, амалиётда божхона соҳасидаги битта ҳуқуқий ҳолат бўйича божхона аудитини ўтказиш муддатини 180 кунгача белгиланишига олиб келиб, тадбиркорлик субъектларига нисбатан божхона аудитини ўтказиш муддатларини ҳаддан ташқари кўп узайтирилишига сабаб бўлади. Бундай  ҳолат эса, ҳар қандай божхона аудити давомида тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатишларига тўсқинлик қилади ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайди.

    Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳада божхона аудити, мазмунига кўра, ваколатли шахсларнинг (тадбиркорлик субъектларини) божхона расмийлаштируви жараёнида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилганлиги ҳолатини тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни камерал ва сайёр божхона аудити шаклини қўллаган ҳолда текширишни назарда тутмоқда.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил
    27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонининг 1-иловасида молия-хўжалик фаолиятининг текширувларида текширувларни ўтказиш муддати
    30 кундан ошмаслиги
    беглиланган.

    Бундан кўриниб турибдики, тадбиркорлик субъектларининг молия-ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ текширувларнинг энг узоқ муддати 30 кун белгиланган.

    Шунингдек, ПФ-5490-сонли Фармоннинг 1-иловасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тегишли текширувдан ўтказишнинг мазкур Фармон билан белгиланган энг узоқ муддати назорат қилувчи органларнинг асослантирилган талабномаси асосида фақат бир марта Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси рухсати билан узайтирилиши мумкин. Бунда тегишли текширувнинг узайтирилган муддати асосий муддатдан ошмаслиги керак.

    Шу билан бирга, мазкур Фармоннинг 1-иловасига кўра, қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича назорат қилувчи органлар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказиладиган текширувлар муддати ўн кун белгиланган.

    Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига мувофиқ, “тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим”, - деб белгиланган.

    Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги кўрсатиб ўтилган.

    Бундан кўриниб турибдики,  камарел божхона аудитини ўзказиш муддатини кўшимча тарзда 60 кунга узайтириш, юқоридаги  Президент Фармони ва Қонунлар талабларига зид ҳисобланади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган божхона аудитида  суиистеъмолликларга йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг 14-бандини чиқариб ташлаб, лойиҳа иловасининг 13- ва 14-бандларини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “13. Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати божхона аудити мақсадларидан келиб чиқиб 10 кундан ошмаслиги керак.

    Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати божхона экспертизаси, сўровномалар юбориш ёки қўшимча ўрганишлар талаб этилган муддатга божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) томонидан тўхтатиб турилиши мумкин”.

    “14.Тайинланган камерал божхона аудити муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди”.

    4. Лойиҳа иловасининг 15-банди 3-кичик бандида “Камерал божхона аудити божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қарор чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

    ....;

    божхона назоратининг бошқа шакллари ўтказилиши ҳамда хавфни бошқариш тизими натижалари бўйича божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши мумкин деб ҳисобланганда”.

    Лойиҳанинг ушбу кичик бандида божхона органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) божхона назоратининг бошқа шакллари ўтказилиши натижалари асосида камерал божхона аудитини тайинлаши белгиланмоқда.

    Бироқ, лойиҳанинг ушбу кичик бандидаги божхона назоратининг бошқа шакллари аниқ кўрасатиб ўтилмаган. Яъни, божхона назоратининг қайси шакллари қўлланилиши асосида камерал божхона аудитини ўтказиш белгиланмаган.

    Бу эса, амалиётда  камерал божхона аудитини ўтказишда турли ноқонуний назорат шаклларини қўлланилишига сабаб бўлиб, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқларини чекланишига олиб келади.

    Шу боис ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган камерал божхона аудитида коррупция ҳолатларини вужудга келишига йўл қўймаслик ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида
    лойиҳа иловасининг 15-банди 3-кичик бандида божхона назоратининг аниқ ва катъий шаклларини кўрсатиб ўтиш лозим.

    5. Лойиҳа иловасининг 16-банди 1-хатбошисида  “Божхона органи ваколатли шахсга божхона аудити ўтказиш муддатидан беш кун олдин қуйидаги шаклларда божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани юборади”, - деб белгиланган.

    Бироқ, ваколатли шахсга божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани беш кун олдин юбориш қисқа муддат ҳисобланиб, ваколатли шахс учун ушбу муддат божхона аудитини ўтказишга тайёргарлик кўриш, зарур хужжатларни тўплаш ҳамда божхона аудити учун керакли маълумотни тайёрлаш учун етарли бўлмайди.

    Хусусан, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганишда маълум бўлдики, масалан Малайзияда божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома 14 кун олдин ваколатли шахсга юборилади. 

    Шу боис ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида ваколатли шахсга божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани юбориш муддатини
    5 кундан ортиқ муддатга,
    яъни 15 кунга узайтириш ва лойиҳа иловасининг
    16-бандининг  1-хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Божхона органи ваколатли шахсга божхона аудити ўтказиш муддатидан ўн беш кун олдин қуйидаги шаклларда божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани юборади”.

    6.  Лойиҳа иловасининг 18-банди 7-хатбошисида “Божхона аудити мақсадидан келиб чиқиб хабарномада ваколатли шахсдан қуйидагиларни сўраб олади:

    ....;

    ваколатли шахснинг таъсис этилишига оид ҳужжатлари”.

    Бироқ,  шуни таъкидлаш лозимки таъсис этиш ҳужжатлари божхона аудити предмети ҳисобланмайди. Чунки, таъсис этиш ҳужжатларида божхона фаолиятига тегишли бўлган ҳужжатлар яъни: божхона юк декларацияси, товар ва транспорт воситалари хужжатлари, юкхати,  инвойс  акс эттирилмайди.

    Шу боис, ваколатли шахсларнинг божхона фаолиятига тааллуқли бўлмаган таъсис этиш ҳужжатларини талаб этилиши, ташқи иқсодий фаолият иштирокчиларига ортиқча мажбуриятлар юклаш, улардан асоссиз харакатларни талаб қилинишига олиб келиб, турли суиистеъмолликларга сабаб бўлади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг 18-банди 7-хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

    7. Лойиҳа иловасининг 19-банди 4-хатбошисида “Ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси камерал божхона аудити якунлангандан сўнг қайтарилади, божхона тўғрисидаги қонун хужжатлари бузилиши ҳолатлари бундан мустасно, - деб белгиланган.

    Лойиҳанинг ушбу бандида камерал божхона аудити ўтказилиши давомида божхона органига ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини  қайтариш вақти камерал божхона аудити якунлангандан сўнг амалга оширилиши белгиланмоқда. Лекин, божхона тўғрисидаги қонун хужжатлари бузилиши ҳолатларида божхона органи мазкур тақдим этилган ҳужжаларни ваколатли шахсларга қайтармаслиги, яъни ҳужжатларни олиб қўйилиши назарда тутилмоқда.

    Бироқ, шуни таъкидалаш лозимки, Жиноят-процессуал Кодексининг
    87-моддасига мувофиқ, нарсалар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тергов ва суд жараёнида қўланиладиган процессуал харакат ҳисобланади.

    Бундан кўриниб турибдики, камерал божхона аудити давомида ваколатли шахс томонидан божхона органига тақдим этилган жужжатларни қайтариб берилмасдан олиб қўйиш ҳаракати юқорида кўрсатиб ўтилган Кодекс талабларига зид ҳисобланади.

    Шунингдек, шу каби аудит ўтказиш муносабатларини тартибга солувчи  конун ҳужжатларида бундай олиб қўйиш назарда тутилмаган.
    Мисол учун, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги “Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида”ги 365-сонли қарорида мажбурий аудиторлик текширувида ваколатли аудиторлик ташкилотларига тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қайтарилмасдан олиб қўйиш ваколати берилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик ва
    тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида лойиҳа иловасининг 19-банди 4-хатбошисидан “божхона тўғрисидаги қонун хужжатлари бузилиши ҳолатлари бундан мустасно” жумласини чиқариб ташлаб қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаси камерал божхона аудити якунлангандан сўнг қайтарилади”.

    8. Лойиҳа иловасининг 21-бандидаВаколатли шахс камерал божхона аудитини ўтказиш ҳақида хабарномани олгандан сўнг божхона аудитининг мақсадидан келиб чиқиб, мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб мустақил равишда аудиторлик текширувини белгилашга ҳақли”.

    Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳа иловасининг 16-банди
    1-хатбошисида  божхона органи божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани ваколатли шахсга беш кун олдин юбориши белгиланган.

    Бундан кўриниб турибдики, ваколатли шахс божхона органидан божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг беш кун муддат ичида мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб аудиторлик текширувини ўтказиши мумкинлиги белгиланмоқда.

    Бироқ, ушбу муддат мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб аудиторлик текширувини ўтказиш учун жуда қисқа муддат ҳисобланади. Чунки, тадбиркорлик субъекти амалиётда бу 5 кун вақт оралиғида молиявий ҳисоботлар, аҳборотларни текшириш, аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар билан шартнома тузиб,  аудиторлик хулосасини олишга мутлақо улгурмайди.

    Ваҳоланки, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида ташаббус (мустақил) тарзидаги аудиторлик текшируви аудиторлик текширувининг муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси (тадбиркорлик субъекти) билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади.

    Бундан кўриниб турибдики, ваколатли шахс (тадбиркорлик субъекти) мустақил тарзда аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб аудиторлик текширувини ўтказмоқчи бўлганида, аудиторлик текширувининг муддатлари аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада тадбиркорлик субъекти билан аудиторлик ташкилоти ўртасида мустақил равишда белгиланади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқук ва эркинликларининг ноқонуний равишда чекланишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг
    21-бандини  қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Ваколатли шахс камерал божхона аудитини ўтказиш ҳақида хабарномани олгандан сўнг божхона аудитининг мақсадидан келиб чиқиб,
    15 кун ичида мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик
    фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб мустақил равишда аудиторлик текширувини белгилашга ҳақли”
    .

    9. Лойиҳа иловасининг 29- ва 30-бандларида “Сайёр божхона аудитини ўтказиш муддати божхона аудити мақсадларидан келиб чиқиб ўттиз кундан ошмаслиги керак.

    ....;

    Тайинланган сайёр божхона аудити муддатини узайтириш бир маротаба, ўттиз кундан ошмаган муддатга айрим ҳолларда икки ойгача узайтирилиши божхона органи бошлиғининг (бошлиқ ўринбосари) қарори билан амалга оширилади. Бу ҳақида ваколатли шахсга бир иш кунида узайтириш муддати ва сабабларини кўрсатган ҳолда хабар берилади”.

    Мазкур Хулосанинг 3-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасининг 30-бандини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Тайинланган сайёр божхона аудити муддатини узайтириш фақат бир маротаба, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси рухсати билан узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда ваколатли шахсга бир иш кунида узайтириш муддати ва сабабларини кўрсатган ҳолда хабар берилади”.

    10.  Лойиҳа иловасининг 34-банди 5-хатбошисида “Божхона органи ваколатли шахсга сайёр божхона аудити ўтказиш муддатидан ўн беш кун олдин қуйидаги шаклларда божхона аудитини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани юборади:

    ....

    Сайёр божхона аудити ўтказиш камерал божхона аудити натижаларига кўра белгиланган ҳолатларда хабарнома сайёр божхона аудитини ўтказиш муддатидан беш кун олдин юборилади”, - деб белгиланган.

    Мазкур Хулосанинг 5-бандида келтирилган эътирозларни инобатга олиб, лойиҳа иловасининг 34-банди 5-хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

    11. Лойиҳа иловасининг  36-бандида Ваколатли шахс сайёр божхона аудитини ўтказиш ҳақида хабарномани олгандан сўнг божхона аудитининг мақсадидан келиб чиқиб, мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб мустақил равишда аудиторлик текширувини белгилашга ҳақли.

    Мазкур Хулосанинг 8-бандида келтирилган эътирозларни инобатга олиб, лойиҳа иловасининг 36-бандини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Ваколатли шахс сайёр божхона аудитини ўтказиш ҳақида хабарномани олгандан сўнг божхона аудитининг мақсадидан келиб чиқиб,
    15 куни ичида мустақил равишда ички текширувни ёки аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиб мустақил равишда аудиторлик текширувини белгилашга ҳақли”.

    12. Лойиҳа иловасининг 48-бандидаСайёр божхона аудити давомида ҳужжатлар бўйича тафовутлар ва номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳолатларда божхона органлари томонидан товар вақтинчалик сақловга олиниши мумкин”.

    Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, вақтинчалик сақловга олиш чораси
    Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ суриштирув, тергов, суд жараёнларида қўлланиладиган процессул ҳаракат ҳисобланиб, суриштирувчи, терговчи, судя томонидан тегишли баённома расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, вақтинчалик сақловга олиш процессуал ҳаракатини божхона аудити ўтказишда кўллаш масаласини суд тартибида амалга ошириш лозим. Чунки, божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни суд тартибида кўришда тортишувчанлик принципи, ҳимоя ва бошқа процессуал ҳуқуқлар таъминланади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари қонуний ҳуқук ва эркинликларининг ноқонуний равишда чекланишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг 48-бандини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Сайёр божхона аудити давомида ҳужжатлар бўйича тафовутлар ва номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳолатларда божхона органлари томонидан товар суд тартибида вақтинчалик сақловга олиниши мумкин”.

    13. Лойиҳа иловасининг 49-банди 3-хатбошисида “Товарни вақтинча сақловга олиш учун қуйидагилар асос бўлади:

    товарларга нисбатан преференцияларни нотўғри қўлланилганлигини кўрсатувчи белгилар аниқланганда”, - деб белгиланган.

    Бироқ, мазкур банддаги преференцияларни нотўғри қўлланилганлигини кўрсатувчи белгилар жумласи ноаниқ ифодаланган. Яъни, қандай белгилар товарларга нисбатан преференцияларни нотўғри қўлланилганлигини кўрсатиши аниқ эмас.

    Бундай  ноаниқ  жумла  амалиётда турли белгиларни важ қилиб кўрсатилишига, тадбиркорларга нисбатан асоссиз тарзда божхона аудитини ўтказилишига олиб келади.

    Шу боис ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган божхона аудитида  суиистеъмоллик ва қоррупция ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳанинг 49-банди 3-хатбошисида товарларга нисбатан преференцияларни нотўғри қўлланилганлигини кўрсатувчи белгиларни аниқ кўрсатиб ўтиш лозим.

    14. Лойиҳа иловасининг 60-банди 2-хатбошисига кўра, “Божхона аудитини ўтказишда мансабдор шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    ....;

    ваколатли шахсдан божхона аудити мақсадлари учун ахборот ва маълумотлар акс этган ҳар қандай ҳужжатлар, шу жумладан ҳисоб-китоблар бўйича ҳужжатлар ҳамда бухгалтерлик ҳисоботининг асл нусхаларини олиш.

    Аммо, шу каби аудит ўтказиш муносабатларини тартибга солувчи  конун ҳужжатларида ҳисоб-китоблар бўйича ҳужжатлар ҳамда бухгалтерлик ҳисоботининг асл нусхаларини олиш назарда тутилмаган. Мисол учун, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ аудиторлик ташкилотига ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ва молиявий ҳисоботлари билан танишиш ҳуқуқи берилган. Яъни, бунда аудиторлик ташкилотига хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия  ва молиявий ҳисоботларининг аслини олиш ваколати берилмаган.

     Шунингдек, божхона органи томонидан ваколатли шахсдан божхона аудити мақсадлари учун ахборот ва маълумотлар акс этган ҳар қандай ҳужжатларни таълаб этиш Ўзбекистон Республикаси аудит ўтказиш қонунчилигига зид ва ноқонуй ҳаракат ҳисобланади.

    Шу билан бирга, ваколатли шахсдан божхона аудити мақсадлари учун нима сабабдан ҳар қандай ҳужжатларни талаб этилиши асослантириб берилмаган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда божхона аудитини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ноқонуний равишда чекланишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа иловасининг 60-банди
    2-хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “божхона аудити мақсадлари учун ваколатли шахснинг ҳисоб-китоблар бўйича ҳужжатлари ҳамда бухгалтерлик ҳисоботи билан танишиш”.

    15. Лойиҳа иловасининг 60-банди 4-хатбошисига кўра, “Божхона аудитини ўтказишда мансабдор шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    божхона аудитини ўтказиш учун, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ банк сирини сақлаган ҳолда банклардан, банкдан ташқари кредит (кредит-молия) ташкилотлари ва ташкилотлардан банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи ва улардан хўжалик юритувчи
    субъектларнинг банк ҳисоб рақамларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотларни олишни, шунингдек, ваколатли шахснинг ҳисобларидаги маблағларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олиш”.

    Бироқ, мазкур лойиҳада божхона органига аудиторлик текширувига тааллуқли бўлмаган кредит (кредит-молия) ташкилотлари ва ташкилотлардан банк операцияларининг айрим турларини амалга
    оширувчи ва улардан хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб
    рақамларининг мавжудлиги
    тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотларни, шунингдек, ваколатли шахснинг ҳисобларидаги маблағларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни талаб килиб олиш ваколати берилмоқда.

    Ваҳолангки, юқоридаги ҳужжатларни талаб қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг давлат манфаатларига зид равишда битимлар тузиш ҳолатларига қарши курашиш, чет эл валютаси маблағларини ғайриҳуқуқий равишда чиқиб кетиши, олиб кириш ва олиб чиқиш, уларнинг ноқонуний муомаласини аниқлашда  амалга оширилади.

    Қолаверса, ваколатли шахснинг ҳисобларидаги маблағларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни қандай сабабларга кўра талаб қилиб олиниши умуман асослантириб берилмаган.

    Бу эса, “Тижорат сири тўғрисидаги” Қонуннинг талабларига мутлақо зид ҳисобланиб, амалиётда тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига кескин салбий таъсир кўрсатади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда божхона аудитини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ноқонуний равишда чекланишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг 60-банди
    4-хатбошисини чиқириб ташлаш лозим.

    16. Лойиҳа иловасининг 60-банди 5-хатбошисига кўра, “Божхона аудитини ўтказишда мансабдор шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:                      

    молия органларидан ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларидан, жисмоний ва юридик шахслардан зарур бўлган ҳужжатларни, шунингдек қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этадиган маълумот ва ҳужжатларни сўраш ва олиш.

    Мазкур Хулосанинг 15-бандида келтирилган эътирозларни инобатга олиб, лойиҳа иловасининг 60-банди 5-хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

    17. Лойиҳанинг 60-банди 8-хатбошисига кўра “Божхона аудитини ўтказишда мансабдор шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    ваколатли шахснинг, товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган дастурий таъминотлардаги маълумотлар, шунингдек видеокузатув мосламалари маълумотларидан танишиш ва фойдаланиш, зарур ҳолларда улардан электрон нусхалар олиш”.

    Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ,  тадбиркорлик субъектларининг товарлар ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган дастурий таъминотлардаги маълумотлар, шунингдек видеокузатув мосламалари маълумотларидан
    танишиш ва фойдаланиш, зарур ҳолларда улардан электрон нусхалар олиш
    аудит ўтказиш учун лозим бўлган масалалар доирасига кирмайди.

    Қолаверса, ваколатли шахсга тегишли бўлган юқоридаги маълумотлардан қандай сабабларга кўра танишиш ва фойдаланиш, улардан электрон нусхалар олиш мукинлиги умуман асослантириб берилмаган.

    Бу эса, тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига кескин салбий таъсир кўрсатади.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда божхона аудитини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини  чекланишига йўл қўймаслик мақсадида лойиҳа иловасининг 60-банди 8-хатбошисини чиқириб ташлаш лозим.

    18. Шунга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, тадбиркорлик фаолияти устидан сайёр божхона аудити шаклидаги янги текширув турини жорий этилиши республикада ишбилармонлик муҳитини ёмонлашувига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, бизнес устидан бундай шаклдаги назорат турини жорий этишга эҳтиёж борлигини яна бир бор қайта кўриб чиқиш лозим.

    ССП Ахборот-хизмати 

    17.09.2020

    14:28

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06