Навоий вилояти туманлардаги доривор ва зиравор ўсимликлар етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа субъектлар тасарруфидаги ер майдонларида экилган доривор ўсимликлар маълумот
Навоий вилоятида етиштирилётган зиравор ва доривор ўсимликлар билан танишиш мақсадида вилоятнинг бир қанча туманларга сафар ўйиштирилди
Қизилтепа тумани Арабон МФЙда жойлашган “Жаббор” хусусий корхонаси (раҳбари Жаббор Исмоилов) умумий ер майдони 3 гектарни ташкил этади. Шундан 2 гектарда итбурун наъматаги кўчатлари экилган бўлиб, йиғиштирилган ҳосил республикамизнинг бозорларига сотилмоқда. Ундан ташқари хўжаликда ўткир баргли сано, мойчечак, тирноқгул доривор ўсимликлари етиштирилиб, қадоқланиб ички бозорга етказиб бермоқда.
Қизилтепа тумани Ванғози ҚФЙ да жойлашган “Самад Наргиза” фермер хўжалиги раҳбари Самадова Наргизанинг ерлари 10 гектар ташкил этиб, хўжаликда 2,5 га Жилон жийда плантасия барпо этилган. Етиштирилган ҳосил ички бозорга сотилиши режалатирилмоқда.
Кармана туманидаги Хазара МФЙ да жойлашган “Рахим Исмоилов” фермер хўжалиги (хўжалик раҳбари Исмолов Махмуд) 0,30 га майдонда Жилон жийда етиштирилмоқда ва ички бозорларга сотилмоқда.
МЧЖ доривор ўсимликлар етиштириш, қадоқлаш цехи, косметик маҳсулотлар ва ҳар хил доривор ёғлар ишлаб чиқаришни режалаштирган. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 минг АҚШ доллар, 600 млн сўмни ташкил этиб, 2021 йил III-чоракда 70 кишилик янги иш ўринларни яратиш режалаштирилган.
Кармана тумани Нарпай МФЙ ҳудудида жойлашган "Шомурод Миржалол” фермер хўжалиги раҳбари Бўриев Фурқат туман хокимининг қарорига асосан ажратилган 5,5 гектар ер майдони атрофига 0,5 га майдонда итбурун наъматагини экилган.
Хатирчи тумани Қосим Рахматов МФЙ ҳудудида жойлашган “Зарафшон дарёобод гиёхлари” МЧЖ раҳбари Ҳошимова Феруза 7 гектар ер майдони ташкил этади. Жорий йилда доривор мойчечак 0,12 гектар, 3 га майдонда Топинамбур доривор ўсимлиги, 0,5 га майдонда аччиқ бодом, 1 га ерга маккажўхори (попуги), 0,5 гектарга доривор ўсимлик итбурун наъматаги экилган.
Хар йили 7 тонна доривор ўсимликлар етиштирилиб, маҳсулотлар Республиканинг барча вилоятларидаги дорихоналарга шартнома асосида етказиб берилмоқда.
Навбаҳор тумани Бешрабод МФЙ худудида жойлашган "Наматак шифобахш ўсимлик" фермер хўжалиги рахбари Нормуродов Ўктам 7 гектар ер майдонда Итбурун наматаги доривор ўсимлиги ўстирилмоқда. Етиштирилган маҳсулот ички бозорга етказиб берилмоқда.
Навбаҳор туманида жойлашган “Бешрабод обод замини” фермер хўжалиги раҳбари Нормуродов Ўткир 1,5 гектарга итбурун наъматак доривор ўсимлиги етиштирилмоқда. Навбахор тумани ҳудудида жойлашган "Рус Карвон" фермер хўжалиги рахбари Шахзод Эргашов қарорга мувофиқ доривор ўсимликлар кластр рўйхатига киритилган бўлсада, туман хокимлиги томонидан итбурун наматаги экиш учун 15 гектар ер ҳанузгача ажратилмаган.
17.09.2020
15:32