Самарқанд вилояти туманлардаги фермер хўжаликлари ва бошқа субъектлар тасарруфидаги ер майдонларида экилган доривор ўсимликлар тўғрисида.
Самарқанд шаҳрида
“SAMARKAND HERBAL MEDICINE” МЧЖ доривор ва зиравор ўсимликларни қайта ишловчи корхона ҳисобланади. Ушбу ташкилот
Шарқ табобати илмий текшириш институти билан ҳамкорликда доривор ўсимликларни илмий асосланган ҳолда ўрганиши, уларни етиштириш, қайта ишланиб, ҳозирда 5 турдаги шифобахш маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йил якунига қадар тайёр маҳсулот турини 21 тага етказиш мақсад қилиб қўйилган.
“SAMARKAND HERBAL MEDICINE” МЧЖ доривор ва зиравор ўсимликларни етиштириб ва қайта ишлаб сифатли маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш мақсадида, қарорга мувофиқ кластер бўлиш таклифини билдирди.
Муаммо:
1. Ўсимлик ўсишига мос бўлган ҳудуддан 50 га ер майдони ажратиш.
2. Қайта ишлаш учун хориждан керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам бериш.
3. Доривор ва зиравор ўсимликлар ва уларнинг маҳсулотларини текшириш Аккредитациядан ўтган лабаратория ташкил қилишга ёрдам бериш.
Ургут туманида
1) “Қуёшли узумзори” фермер хўжалиги томонидан жами 50 га майдонда доривор ўсимликлар (44 га сассиқ коврак, 5 га қизилмия (ширинмия), 1 га гавзабон) ва писта кўчатлари ўтқазилиб, парвариш қилинаётганлиги жойига чиқиб ўрганилди.
Келгуси йилдан МЧЖ Ҳиндистон ва Эрон давлатлари билан шартнома имзолаб экспортни йўлга қўйишни маълум қилди.
Муаммо:
1. Фермер хўжалиги Миллий банкнинг Самарканд вилояти Ургут тумани филиалига 300 млн. сўм кредит олиш бўйича хужжатлар тўпланмоқда.
2. Имтиёзли кредит олишга амалий ёрдам кўрсатиш.
3. Доривор ўсимликларни сифат анализини қилиб беришда ташкилот билан текшириш лабараторияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиб бериш.
2) “Лалми доривор гиёҳи” фермер хўжалиги томонидан 74 га майдонда сассиқ коврак ўсимлиги экилган.
3) “Ургут шифо гиёҳ инвест” фермер хўжалиги томонидан 40 га майсассиқ коврак экилиб парвариш қилинаётганлиги аниқланди.
Каттақўрғон туманида
1) “Кенжа бобо” фермер хўжалиги томонидан 24 га ер майдонда сассиқ коврак ўсимлиги экилиб парвариш қилинаётганлиги ўрганилди.
2) “Пайшанба мева сабзавот” фермер хўжалиги томонидан 1 га ер майдонда экма заъфарон (шафран) ўсимликлари экилиб парвариш қилинаётганлиги ўрганилди.
18.09.2020
09:29