• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 638 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (ID-21738) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 5-моддаси биринчи қисмига кўра:

    “Микромолиялаш фаолияти бўлиб, юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга 50 миллион сўмдан ошмаган ва тадбиркорлик субъектларига 300 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қуйидаги микромолиявий хизматларни кўрсатиш бўйича фаолияти ҳисобланади:

    1.  

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон қарори 5-бандига мувофиқ микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмгача, микрокредит миқдори — 300 млн сўмгача ва микролизинг миқдори — 600 млн сўмгача оширилади.

    Шу сабабли, лойиҳа 5-моддаси биринчи қисми биринчи хатбошисида “300” сўзини “600” сўзи билан алмаштириш лозим.

    1. Лойиҳа 6-моддаси биринчи қисми ўнинчи хатбошисига кўра:

    “Нобанк кредит ташкилотлари микромолиялаш фаолияти ёки ипотекани қайта молиялаштириш фаолиятидан ташқари:

    1.  

    халқаро молия институтларидан, хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан, шу жумладан хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларидан грантлар олишга ва қарзлар жалб этишга;

    1.  

    Ушбу соҳадаги тадбиркорларга молиявий ресурсларни жалб қилишда кенг имкониятлар бериш мақсадида, лойиҳа 6-моддаси биринчи қисми ўнинчи хатбошисида “халқаро молия институтларидан, хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан, шу жумладан хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларидан” сўзларини “норезидент юридик ва жисмоний шахслардан” сўзлари билан алмаштириш мақсадга мувофиқ.

    1. Ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектлари томонидан пластик карта ёки банк ҳисоб рақамига эга бўлмаган шахсларга ҳам хизмат кўрсатиш имконини бериш мақсадида, лойиҳа 6-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдириш мақсадга мувофиқ:

    “пластик карталарни эмиссия қилиш”.

    1. Лойиҳа 7-моддаси бешинчи қисмига кўра, “Банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан белгиланган энг юқори қийматлардан ошмаслиги керак”.

    Бунда, Марказий банк томонидан фоиз ставкалари ва тўловларга нисбатан энг юқори қийматларни белгиланиши таклиф этилмоқда.

    Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, таклиф этилаётган тартиб бозор иқтисодиёти нормаларига зид ҳисобланади.

    Шу сабабли, истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари ва тўловлар қийматларини белгилаш ҳуқуқини тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолдириш мақсадга мувофиқ.

    1. Лойиҳа 8-моддаси биринчи қисмига кўра:

    “Нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларга ҳақли эмас:

    бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо-воситачилик фаолияти билан, бундан микромолия ва микрокредит ташкилотлари томонидан ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида товарларни бериш мустасно, ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишга;

    1.  

    Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон тажрибасида ломбардлар ўз вақтида тўланмаган ва қайтариб олинмаган гаров мулкини ўзлари сотиш билан шуғулланади.

    Ҳозирги ҳолатда ломбардлар аукционларга мурожаат қилишига сабаб бўлади. Бу эса транзакцион харажатлар ҳамда камида қўшимча бир ой вақтни талаб этади.

    Шу сабабли, ломбардларга гаров мулкини ўзлари сотишларига рухсат бериш мақсадга мувофиқ.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 8-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларга ҳақли эмас:

    бевосита ишлаб чиқариш, суғурта, шунингдек савдо-воситачилик фаолияти билан, бундан ломбардлар томонидан тўланмаган кредитлар (микроқарз) бўйича ундирилган гаров мулкини сотиш ҳамда микромолия ва микрокредит ташкилотлари томонидан ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида товарларни бериш мустасно, ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишга;

    1.  
    1. Лойиҳа 13-моддаси биринчи қисмига кўра, “Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ва фақат пул шаклида нобанк кредит ташкилотининг таъсисчилари (иштирокчилари, акциядорлари) томонидан киритиладиган маблағлардан ташкил топади”.

    Яъни, нобанк кредит ташкилотлари устав фондини фақат пул маблағидан шакллантирилиши белгиланмоқда.

    Бироқ, таъкидлаш лозимки, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси биринчи қисми билан микрокредит ташкилотларига унинг устав фондини пул маблағларидан, шунингдек мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол-мулкдан шакллантириш ҳуқуқи берилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 13-моддаси биринчи қисмини қуйидаги тахрирда баён этиш мақсадга мувофиқ:

    “Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ва пул шаклида, шунингдек мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол-мулк кўринишида нобанк кредит ташкилотининг таъсисчилари (иштирокчилари, акциядорлари) томонидан киритиладиган маблағлардан ташкил топади”.

    1. Лойиҳа 13-моддаси учинчи қисмига кўра, “Ломбард фаолияти Марказий банкка фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборган ломбард Марказий банк томонидан ломбардлар реестрига киритиганидан сўнг амалга оширилади”.

    Лойиҳада назарда тутилган нормалардан англашилмоқдаки, ломбард Марказий банкни хабардор қилгандан сўнг реестрга киритилиши лозим. Яъни, ломбард хабардор этиш тартибидаги фаолиятни Марказий банк томонидан ломбардлар реестрига киритиганидан сўнг амалга ошириши мумкин.

    Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, хабардор қилиш тартибида тадбиркорлик субъекти ваколатли органни хабардор қилгандан сўнг амалга ошириши мумкин.

    Шу билан бирга, хорижий тажриба, жумладан Қозоғистон Республикасининг “Рухсатнома ва хабарномалар тўғрисида”ги Қонуни 46-моддаси 4-бандида ариза берувчи тегишли хабарномани юборганидан сўнг фаолиятни ёки маълум ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ломбард Марказий банкга хабарнома юборган вақтдан бошлаб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигини белгилаб қўйиш лозим.

    1. Лойиҳа 13-моддаси тўртинчи қисмига кўра:

    “Нобанк кредит ташкилотлари лицензия бериш ёки ҳисоб рўйҳатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар ёки Марказий банкка фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юборилгунга қадар, шунингдек филиал очилгунга қадар ташкил этилаётган нобанк кредит ташкилоти ёки очилаётган филиал жойлашган ердаги Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган хулосани олишлари лозим:

    касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги, бундан ипотекани қайта молиялаштириш ва факторинг ташкилотларининг касса хоналари мустасно;

    ахборот тизимларининг ўзаро алмашинувини таъминлаш мақсадида ускуналар, ташкилий ва техник воситалар, модем ва сифатли алоқа линияси билан жиҳозланганлиги;

    бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш имконини берувчи дастурий таъминотнинг мавжудлиги”.

    Таъкидлаш лозимки, лицензия ва рухсатнома беришдан олдин худди шундай хусусиятга эга ҳужжат бўлган Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси хулосасини олиш талаби мазмунан лицензиялаш ва рухсатномалар беришнинг икки босқичли мураккаб тартибини жорий этишни назарда тутади.

    Шунингдек, ушбу хулосани бериш тартиби, шу жумладан муддатлари ва беришни рад этиш асослари келтирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга, коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Юқорида келтирилган талабларни лицензия ва рухсат бериш талаби сифатида белгилаш мумкин. Бу орқали, тадбиркорлик субъектлари томонидан юқорида келтирилган талаблар бажарилишини таъминлаш мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳа 13-моддаси тўртинчи қисмини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    1. Лойиҳа 16-моддаси бешинчи қисмига кўра, “Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ушбу Қонуннинг 15-моддаси биринчи–тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар лицензия бериш тўғрисидаги ёки ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлидир”.

    Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган тартиб Марказий банк томонидан ариза берувчидан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш ҳамда асоссиз лицензия беришни ёки ҳисоб рўйхатидан ўтказиш рад этиш, шунингдек коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада Марказий банк лицензия бериш ёки ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчидан талаб қилиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни аниқ кўрсатиб ўтиш лозим.

    1. Лойиҳа 17-моддаси биринчи қисми тўққизинчи ҳатбошисига кўра:

    “Лицензия беришни ёки ҳисоб рўйхатига ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

    1.  

    ташкил этилаётган нобанк кредит ташкилотининг иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжудлиги”.

    Таклиф этилаётган асос ноаниқ ва кенг маънода ифодаланган бўлиб, турлича ҳолатларни “иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжудлиги” ҳолати сифатида баҳолаш мумкин.

    Бундан ташқари, ушбу ҳолатни баҳолаш мезонлари келтирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга, коррупция ва суиистеъмоллик, шунингдек лицензия беришни ёки ҳисоб рўйхатига ўтказишни асоссиз рад этиш ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда,лойиҳада “ташкил этилаётган нобанк кредит ташкилотининг иқтисодиётга ёки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжудлиги”ни баҳолаш мезонларини аниқ кўрсатиб ўтиш ёки лойиҳа 17-моддаси биринчи қисми тўққизинчи ҳатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

    1. Лойиҳа 19-моддасига кўра:

    “Ломбард у давлат рўйхатига олинганидан сўнг 3 ойдан кечиктирмай Марказий банкка Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фаолиятни бошлаганлик ҳақидаги хабарномани электрон шаклда юбориши лозим. Мазкур хабарнома ломбард ва унга алоқадор шахслар тегишли равишда ушбу Қонуннинг 10-моддаси, 11-модданинг иккинчи қисми, 12 ва 13-моддалари, 14-модданинг тўртинчи қисми иккинчи-тўртинчи хатбошилари билан белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотни ҳам ўз ичига олиши лозим.

    Фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш учун йиғим миқдори, ломбардлар реестрига тегишли маълумотларни киритиш ёки хабарномада кўрсатилган маълумотларни ёки рўйхатга олиш учун тўлдирилиши мажбурий бўлган, хабарномада кўрсатилган маълумотларни ўзгартириш тартиби фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади”.

    Шуни эътиборга олиш лозимки, ломбард тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ломбард шаклида эмас, балки тижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бирида (МЧЖ, ХК, ОК, АЖ ва б.) давлат рўйҳатидан ўтади. Тадбиркорлик субъекти ломбард фаолияти бошлаганлиги ҳақида фаолиятни бошлашдан олдин Марказий банкка хабарнома юборади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ ваколатли органни хабардор этиш “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

    Бундан ташқари, шуни эътиборга олиш лозимки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ лицензия ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилиши белгиланган.

    Бироқ, хабардор қилиш тартибида ваколатли органга ариза берилмайди, балки фаолиятни бошлаган тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

    Шу сабабли, лойиҳадан хабардор этганлик учун йиғим ундиришни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш, шунингдек лойиҳани юқорида келтирилган Фармон талабларига мувофиқлаштириш лозим.

    1. Лойиҳа 20-моддаси биринчи қисмига кўра:

    “Лицензияни чақириб олиш ёки нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

    1.  

    Шуни эътиборга олиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 10-банди еттинчи хатбошисига мувофиқ ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади, бундан лицензиатнинг лицензия берганлик учун давлат божини тўламаган ҳоллар мустасно.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳада лицензияни чақириб олиш ёки нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқариб ташлаш фақат суд тартибида амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

    1. Лойиҳа 27-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Нобанк кредит ташкилотларининг уюшмалари ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор этади”.

    Таъкидлаш лозимки, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, Давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”.

    Шунингдек, мазкур Қонунга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларга бундай шаклдаги мажбуриятлар юкланмаган.

    Бундан ташқари, Марказий банк давлат рўйҳатидан ўтказувчи ваколатли органлардан юқоридаги шаклдаги маълумотларни электрон ҳужжат алмашиш тизими орқали олиши мумкин.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 27-моддаси иккинчи қисмини чиқариб ташлаш лозим.

    1. Лойиҳа 28-моддаси учинчи қисмига кўра:

    “Марказий банк:

    нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек, нобанк кредит ташкилотлари ассоциацияларидан (уюшмаларидан) олинган ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни сўраб олишга ва текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;

    нобанк кредит ташкилотларини инспекциядан (текширувдан) ўтказишга;

    банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан бериладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз ставкаларининг ва тўловларининг энг юқори қийматларини белгилашга ҳақлидир”.

    Ушбу соҳадаги тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек мазкур Хулосанинг 4 ва 13-бандларида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 28-моддаси учинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Марказий банк:

    нобанк кредит ташкилотларидан, уларга алоқадор бўлган шахслардан, шунингдек, ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни сўраб олишга ва текширишга, олинган ахборотни тушунтириб беришни талаб қилишга;

    нобанк кредит ташкилотларини қонунчиликда белгиланган тартибда инспекциядан (текширувдан) ўтказишга ҳақлидир”.

    1. Лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошисига кўра:

    “Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда,Марказий банк:

    1.  

    айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклашга;

    1.  

    микрокредит ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва факторинг ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқаришга ҳақлидир”.

    Шуни таъкидлаш жоизки, айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш мазмунан фаолиятни чеклашни назарда тутади.

    Бироқ, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 42-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни чеклаш шаклидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд тартибида қўлланилади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошисидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш фақат суд тартибида амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

    1. Лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми тўртинчи хатбошисига кўра:

    “Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда,Марказий банк:

    1.  

    нобанк кредит ташкилоти ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиришга;

    1.  

    микрокредит ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва факторинг ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқаришга ҳақлидир”.

    Шуни таъкидлаш жоизки, юқоридаги ҳуқуқий таъсир чораси молиявий санкцияларни қўллашни назарда тутади.

    Бироқ, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 42-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш шаклидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд тартибида қўлланилади.

    Шунингдек, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ва белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача жарима ундирилиши белгиланган.

    Бу, ўз навбатида, ушбу соҳадаги барча тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг капитали миқдоридан қатъий назар бир хил миқдордаги жаримага (жавобгарликка) тортиш имконини беради.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ушбу чорани “нобанк кредит ташкилоти устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача жарима ундиришга” чораси билан алмаштириш ҳамда фақат суд тартибида қўлланишини белгилаб қўйиш лозим.

    1. Лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми бешинчи хатбошисига кўра:

    “Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда,Марказий банк:

    1.  

    микромолия ташкилотининг лицензияси амал қилишини тўхтатиб туришга ёки чақириб олишга;

    микрокредит ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва факторинг ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқаришга ҳақлидир”.

    Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми бешинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган чорани фақат суд тартибида қўлланиши белгилаб қўйиш лозим.

    1. Лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми олтинчи хатбошисига кўра:

    “Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда,Марказий банк:

    1.  

    микрокредит ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва факторинг ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни реестрдан чиқаришга ҳақлидир”.

    Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 30-моддаси иккинчи қисми олтинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган чорани фақат суд тартибида қўлланиши белгилаб қўйиш лозим.

    1. Лойиҳа 30-моддаси учинчи қисмига кўра:

    “Чоралар ва санкциялар қўлланилганда Марказий банк қуйидагиларни ҳисобга олади:

    таваккалчиликнинг даражасини, қоидабузарликларнинг хусусиятини, миқёсини ва оқибатларини;

    қоидабузарликларнинг тизимлилигини ва давомийлигини;

    йўл қўйилган қоидабузарликларнинг нобанк кредит ташкилоти молиявий ҳолатига таъсирини;

    қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имкониятини;

    аниқланган қоидабузарликларнинг ва (ёки) таваккалчиликларнинг юзага келишига олиб келган сабабларни;

    илгари қўлланилган чоралар ва санкцияларнинг самарадорлигини (натижадорлигини)”.

    Шуни таъкидлаш жоизки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 42-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш шаклидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд тартибида қўлланилади.

    Яъни, бунда чора ва санкцияларни кўриш жараёнида юқоридаги ҳолатларни фақат суд инобатга олиши мумкин.

    Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, лойиҳа 30-моддаси учинчи қисми биринчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим:

    “Чоралар ва санкциялар қўлланилганда суд қуйидагиларни ҳисобга олади:”.

    1. Лойиҳа 31-моддаси биринчи қисмига кўра, “Нобанк кредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва Марказий банк томонидан белгиланган қоидалар асосида ташкил этади ва юритади”.

    Таклиф этилаётган норма мазмунан нобанк кредит ташкилотларига нисбатан Марказий банк томонидан белгиланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган қоидалар билан ҳам мажбуриятлар ва талаблар белгиланиши мумкинлигини назарда тутмоқда.

    Бундан ташқари, Марказий банк томонидан белгиланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлган қоидалар қонун ҳужжатлари ҳисобланади.

    Шу боис, лойиҳа 31-моддаси биринчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ:

    “Нобанк кредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида ташкил этади ва юритади”.

    1. Лойиҳа 39-моддаси учинчи қисмига кўра:

    “Ушбу Қонун кучга киргунга қадар фаолият юритган микрокредит ташкилотлари микромолия ташкилоти фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда микромолия ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли. Бунда, микромолия ташкилоти устав капитали (устав фонди) ушбу Қонуннинг 13-моддаси учинчи қисми учинчи хатбошисида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаслиги лозим. Микромолия ташкилоти лицензия олиш учун Марказий банкка электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    1.  

    Бунда, лойиҳа кучга киргунга қадар ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектлари уларга берилган лицензия ва рухсатномаларни қайта расмийлаштириши лозимлиги белгиланмоқда.

    Шунингдек, лойиҳа билан ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор янги талаб ва мажбуриятлар белгиланмоқда.

    Лойиҳа 47-моддасига кўра, ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга кириши назарда тутилган.

    Бироқ, ушбу лойиҳа ҳали келишиш ва муҳокама жараёнида эканлигини инобатга олиб, унинг қабул қилиниши яна бир мунча вақт талаб қилиши мумкин.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини лойиҳада назарда тутилаётган янги тартибга мувофиқлаштириш учун етарлича вақт берилишини таъминлаш мақсадида, лойиҳа 47-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради”.

    1. Лойиҳа 43-моддаси билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 67-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилмоқда:

    “Микромолия ташкилотининг ёки микрокредит ташкилотининг фаолиятини амалга оширувчи ташкилот, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва факторинг ташкилоти қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан белгиланган пруденциал нормативларни бузган тақдирда, Марказий банк:

    нобанк кредит ташкилотларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборишга;

    уларнинг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиришга;

    айрим операцияларини ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклашга;

    микромолия ташкилотининг лицензиясини чақириб олишга;

    микрокредит ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва факторинг ташкилоти ҳақидаги маълумотларни тегишли равишда микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ломбардлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг реестридан ва факторинг ташкилотлари реестридан чиқаришга ҳақлидир”.

    Мазкур Хулоса 12-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 67-моддаси иккинчи қисмининг таклиф этилаётган таҳририни қайта кўриб чиқиш лозим.

    ССП Ахборот-хизмати 

    29.09.2020

    14:52

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06