Тожикистонда Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция форуми ташкил этилди.
Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 29 сентябрда Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги, Тожикистон Республикасининг Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси билан биргаликда ўзбек-тожик инвестиция форуми ташкил этилди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири З. Амин, Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Шерализода, Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д. Джумахонзода, шунингдек 300 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирок этишди.
Форум доирасида иштирокчилар сармоявий муҳит ва туризм, саноат, энергетика, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги имкониятлар билан танишдилар, шунингдек ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда икки мамлакат раҳбарларининг конструктив ташаббуслари туфайли Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Шунингдек, бундай тадбирлар иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, экспорт салоҳиятини оширишга, инвестицияларни жалб қилишга, замонавий технологияларни импорт қилишга ҳисса қўшиши таъкидланди. Ушбу Форум доирасида икки мамлакатнинг давлат ва хусусий секторлари ўртасида умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 15 та ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Узбек делегациясининг ташрифи доирасида эса 700 миллион доллардан ортиқ миқдордаги бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ССПнинг Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги ҳудудий бошқармалари ўртасида Тожикистон Республикаси ССПнинг Хатлон ва Сўғд вилоятларидаги ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорлик шартномалари, шунингдек, Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилишининг якуний баённомаси имзоланди.
Ушбу Форумнинг расмий қисми тугаганидан сўнг, “B2B” форматида икки мамлакат тадбиркорларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда кейинги хабарларда сизга батафсил маълумот берамиз.
30.09.2020
16:48