Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига ташрифи
Бугун хабар берганимиздек, 1 октябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг янги биноси ва “Кўргазма саройи”ни очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташкари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига Қурилиш Вазири ўринбосари А.Атажанов билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди ва улар томонидан тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.
Шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг салохиятини ошириш ва камбағалликни бартараф этиш чораларини ўрганиш мақсадида “BOSTON OPTIMAL TESKSTIL”МЧЖ, “BOSTON MEGA TESKSTIL"МЧЖ, корхонларининг рахбарлари билан сухбатлашиб, янги иш ўринларни яратилиши шу сабаб келажакда етакчи тадбиркорлик субъектларини етиштириш мақсадида намуна бўлиш ўчун тарғибот қилинмоқда.
01.10.2020
20:42