"Тадбиркорлик соҳасида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилади
Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 06 октябр куни соат 16:00 да Савдо-саноат палатаси Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи, юрист-консультант Шерзод Саттаров томонидан "Тадбиркорлик соҳасида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари" мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
06.10.2020
11:27