• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

     

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 648 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлар тўғрисида”ги Қонуни (ID-22367) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

           1.Лойиҳа 3-моддаси учинчи қисмига кўра, “Мазкур Қонун ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида муносабатларни тартибга солувчи меъёрларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари ўртасида қарама-қаршилик бўлган ҳолларда мазкур Қонун тартиб ва қоидалари қўлланилади”.

    “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмига кўра, “Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади”.

    Шунингдек, юқоридаги модда тўртинчи қисмига мувофиқ тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади.

    Яъни, юқоридаги норма амалдаги қонунчилик нормаларига зид келмоқда.

    Шу сабабли, лойиҳа 3-моддаси учинчи қисмини чиқариб ташлаш лозим.

           2. Амалдаги қонунчилик нормаларидан келиб чиқиб, лойиҳада “Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари” сўзларини “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари” сўзлари билан алмаштириш лозим.

          3.Лойиҳа 6-моддасига кўра:

    “Ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида муносабатларни тартибга солиш қуйидаги принципларга асосланади:

    ер ости бойликларидан фойдаланишнинг пуллилик принципи;

     

    Шуни таъкидлаш лозимки, ер ости бойликлари маълум тўловлар эвазига фойдаланишга берилади.

    Буни тамойил сифатида белгилаш амалда хорижий инвесторлар олдида мамлакат нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳадан ушбу тамойилни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

          4. Лойиҳа 21-моддаси биринчи қисмига кўра:

    “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ер ости бойликларидан фойдаланиш ва мухофаза қилиш соҳасидаги ваколатларига киради:

    фойдали қазилмаларни қазиб олиш, олтин қазиб олиш, ярқирама тош хом ашёси намуналарини, полеантологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларини йиғиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлардафойдали қазилмаларни асосий турларинигеологик ўрганиш ва қазиб олиш, ер ости бойликлари маконларини геологик ўрганиш ҳуқуқларини тақдим этиш ва тўхтатиш;

    ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва мухофаза қилиш талабларни бузиш билан амалга оширилаётган бойликлардан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий кодекси билан мувофиқликда чоралар кўриш;

    Шуни эътиборга олиш лозимки, геологик ўрганиш ва қазиб олиш, ер ости бойликлари маконларини геологик ўрганиш ҳуқуқлари рухсатнома билан берилади. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.

    Бундан ташқари, бойликлардан фойдаланиш бўйича ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиш мазмунан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туришни назарда тутади.

    Бироқ, юқоридаги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш ва тўхтатиб туриш фақат суд тартибида амалга оширилади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада юқорида келтирилган чораларни фақат суд тартибида қўлланилишини белгилаб қўйиш лозим.

          5. Лойиҳа 22-моддасига кўра:

    “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни мухофаза қилишДавлат қўмитасининг ваколатларига киради:

    ер ости бойликлари маконларидан фойдаланиш учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда бойликлар участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ва бекор қилиш;

    ер ости бойликларидан оқилона фойдаланишда атроф мухитни мухофаза қилиш бўйича талабларни бузиш билан амалга оширилаётган бойликлардан фойдаланиш ишларини чеклаш ва (ёки) тўхтатиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий кодекси билан мувофиқликда чоралар кўриш;

    Мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада юқорида келтирилган чораларни фақат суд тартибида қўлланилишини белгилаб қўйиш лозим.

          6.Лойиҳа 23-моддасига кўра:

    “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ер ости бойликларидан фойдаланиш ва мухофаза қилиш соҳасидаги ваколатларига киради:

    ер ости бойликларидан фойдаланишда атроф мухитни мухофаза қилиш бўйича талабларни бузиш билан амалга оширилаётган бойликлардан фойдаланиш ишларини чеклаш ва (ёки) тўхтатиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий кодекси билан мувофиқликда чоралар кўриш;

    Мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада юқорида келтирилган чорани фақат суд тартибида қўлланилишини белгилаб қўйиш лозим.

          7. Лойиҳа 30-моддаси еттинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликларини рухсатнома бериш доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини (кон, участка) очганлик ёки аввал маълум бўлганларини тубдан қайта баҳолаганлик учун пуллик мукофот тўлови тегишли ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ҳисобидан тўланади”.

    Шуни эътиборга олиш лозимки, ер ости бойликларини рухсатнома бериш доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини (кон, участка) очганлик ёки аввал маълум бўлганларини тубдан қайта баҳолаш давлат органлари вазифаси ҳисобланади ҳамда бу давлат бюджетидан молиялаштирилиши лозим.

    Давлат органлари вазифаларини бажаришни тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан молиялаштирилишини белгилаб қўйиш, тадбиркорларга ортиқча ва асоссиз молиявий мажбуриятларни юкланишини назарда тутади.

    Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигига ҳамда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ер ости бойликларини рухсатнома бериш доирасида фойдали қазилмаларнинг янги конларини (кон, участка) очганлик ёки аввал маълум бўлганларини тубдан қайта баҳолаш давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилишини белгилаб қўйиш лозим.

          8. Лойиҳа 32-моддаси олтинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликларини республика ва минтақавий мониторингини олиб бориш тегишли идоралар томонидан тасдиқланади”.

    Бунда, республика ва минтақавий мониторингни олиб бориш тартиби қайси ташкилотлар томонидан тасдиқланиши аниқлаштирилмаган. Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликларга олиб келиши мумкин.

    Ушбу соҳада республика ва минтақавий мониторингни олиб бориш бўйича ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини жори этиш мақсадида, лойиҳада ер ости бойликларини республика ва минтақавий мониторингини олиб бориш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутиш лозим.

           9. Лойиҳа 32-моддаси ўн биринчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари ҳолатини мониторинг қилишнинг республика ва минтақавий даражаси Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига, маҳаллий мониторинг қилиш эса ер ости бойликларидан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига  молиялаштирилади”.

    Мазкур Хулосанинг 7-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ер ости бойликлари ҳолатини мониторинг қилиш давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилишини белгилаб қўйиш лозим.

        10. Лойиҳа 33-моддаси ўн олтинчи қисмига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ер ости бойликларидан фойдаланувчидан кўрсатилган кернларни талаб билан кўзда тутилган муддатда қўмита мулкчилигига бепул беришни ёзма равишда талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу муддат бир ойдан кам бўлмаслиги керак”.

    Бунда, хусусий мулкни давлат органи талаби билан унинг мулкчилигига бепул ўтказиб берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

    Бироқ, таклиф этилаётган норма хусусий мулкнинг даҳлсизлиги тўғрисидагиқонун ҳужжатларига зиддир.

    Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади. Тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

        Шу сабабли, лойиҳа 33-моддаси ўн олтинчи қисмини чиқариб ташлаш лозим.

           11. Лойиҳа 33-моддаси ўн еттинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари тегишли участкасида ер ости бойликларидан фойдаланишни тахмин қилинган тўхтатиш муддатидан 3 ой олдин бойликлардан фойдаланувчи унда мавжуд бўлган кузатиш, синаб кўриш, намуналар таҳлили,  геофизик кузатувларни қайд этиш журналлари, бирламчи дала геологик маълумотлар ёки бурғи қудуқлари керни қоғоз ва электрон ташувчилари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ёзма равишда хабардор қилишга мажбур. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бундай ёзма хабар олгандан сўнг 1 ой муддат ичида ер ости бойликлари фойдаланувчисидан геологи маълумотларнинг кўрсатилган ташувчиларини қўмита мулкчилигига бепул беришни ёзма равишда талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу талаб у олингандан сўнг бир ойда ижро этилиши лозим”.

    Мазкур Хулосанинг 10-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 33-моддаси ўн еттинчи қисми иккинчи ва учинчи жумлаларини чиқариб ташлаш лозим.

          12. Лойиҳа 40-моддаси тўртинчи қисмига кўра:

    “Ер ости бойликларидан ушбу Қонун тартиби билан ўрнатилган муддати ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берган давлат органига йўналтирилган аризасига биноан қуйидаги шартларда узайтирилиши мумкин:

    ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни тугатиш зарурати бўлса”.

    Бироқ, юқорида келтирилган шарт ноаниқ ифодаланган бўлиб, уни кенг маънода талқин қилиш мумкин. Чунки, ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни тугатиш зарурати мавжудлигини аниқлаш мезонлари мавжуд эмас.

    Бу эса, ўз навбатида, ер ости бойликларидан фойдаланиш муддатини узайтиришни асоссиз рад этиш, шунингдек суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Шу боис, лойиҳа 40-моддаси тўртинчи қисми бешинчи хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

          13.Лойиҳа 41-моддаси биринчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш рухсатнома кўринишида махсус давлат қарори билан расмийлаштирилади.  Рухсатнома унинг эгасини ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланишнинг аввал келишилган шартларига риоя қилган ҳолда,  ер ости бойликларининг белгиланган чегарасида ва рухсатномада  кўрсатилган мақсадларда ўрнатилган муддат мобайнида фойдаланишдаги)”.

    Бироқ, амалдаги қонунчиликда “давлат қарори” тушунчаси мавжуд эмас.

    Шу сабабли, лойиҳадан ушбу тушунчани чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

          14. Лойиҳа 41-моддаси тўртинчи қисмига кўра, Берилган рухсатномалар реестрларини юритиш тартиби ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома беришни амалга оширувчи давлат органи томонидан ўрнатилади. Ер ости бойликларидан фойдаланишнинг ягона ҳисобини юритиш мақсадида, рухсатнома бериш ваколати бўлган давлат органлари ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасига берилган рухсатномалар реестрини топширади”.

    Таъкидлаш лозимки, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатли органлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг реестрларини юритиш тартибини белгилайди.

    Шу сабабли, лойиҳа 41-моддаси тўртинчи қисми биринчи жумласини чиқариб ташлаш лозим.

           15. Лойиҳа 43-моддаси учинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланишнинг келишилган шартларини томонлар тасдиқлашлари ва рухсатномага илова қилиниши керак”.

    Бунда, рухсатнома берилганидан сўнг яна алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу соҳадаги рухсатномалар тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланади. Бунда, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунда рухсатнома берилганидан сўнг яна алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган.

    Шу билан бирга, айтиш мумкинки, юқоридаги масалаларни ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланишнинг шартларини қонунчиликда белгилаб қўйиш орқали тартибга солиш мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳа 43-моддаси учинчи қисмини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

          16. Лойиҳа 43-моддаси тўртинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликларидан фойдаланиш, фойдали қазилмаларнинг турлари, ишларни амалга оширишнинг географик-иқтисодий шартлари, фойдали қазилмалар тасдиқланган захираларининг сифати ва миқдори, тоғ-кон-геологик, гидрогеологик, тоғ-кон техник ва бошқа шартлар мақсадлари билан боғлиқ равишда рухсатномаларда ер ости бойликлари участкасидан фойдаланишнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа қўшимча шартлари ўрнатилиши мумкин”.

    Бироқ, таклиф этилаётган норма амалда тадбиркорлик субъектлари учун ер ости бойликлари участкасидан фойдаланишда асоссиз қўшимча шартлари ўрнатилиши ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳада тадбиркорлик субъектлари учун ер ости бойликлари участкасидан фойдаланиш шартларини аниқ белгилаб қўйиш лозим.

          17. Лойиҳа 44-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш танловлар ўтказиш йўли билан ва тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича ушбу Қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Таъкидлаш лозимки, рухсатномаларни тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича бериш амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб беради. Чунки, бундай тартибда шаффофликни таъминлаш имконсиз ҳамда рухсатнома бериш бўйича қарорлар субъектив тарзда қабул қилинади.

    Шу сабабли, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш фақат танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

          18. Лойиҳа 44-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш Давлат  қўмитаси томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости бойликлари маконларидан фойдаланиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича ушбу Қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Таъкидлаш лозимки, рухсатномаларни тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича бериш амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб беради. Чунки, бундай тартибда шаффофликни таъминлаш имконсиз ҳамда рухсатнома бериш бўйича қарорлар субъектив тарзда қабул қилинади.

    Шу сабабли, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости бойликлари маконларидан фойдаланиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш фақат танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

          19. Лойиҳа 44-моддаси ўн биринчи қисмига кўра, “Рухсатнома беришга ваколати бўлган давлат органи томонидан ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш аризасини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблашнинг  тўрт баробари миқдорида йиғим олинади. Йиғим суммаси қайтарилмайди”.

    Амалдаги қонунчилик нормаларини инобатга олган ҳолда, лойиҳа 44-моддаси ўн биринчи қисми иккинчи жумласини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди”.

           20. Лойиҳа 44-моддаси ўн бешинчи қисмига кўра, “Тегишли давлат органи томонидан ер ости бойликлари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани қайта расмийлаштиришда рухсатнома олишга аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим тўланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди”.

    Амалдаги қонунчилик нормаларини инобатга олган ҳолда, лойиҳа 44-моддаси ўн бешинчи қисми иккинчи жумласини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди”.

           21. Лойиҳа 47-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш ва тўхтатиб туриш ушбу Қонун билан белгиланган ваколатлар доирасида Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади”.

    Мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада юқорида келтирилган чораларни фақат суд тартибида қўлланилишини белгилаб қўйиш лозим.

          22. Лойиҳа 47-моддаси ўн иккинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан аввал тўхтатишга асос бўлиб ер ости бойликлари фойдаланувчиси ҳисоботлари билан мувофиқликда тузиладиган тегишли ваколатли давлат органларининг рухсатнома берган давлат органига берилган тақдимоти хизмат қилади”.

    Таъкидлаш лозимки, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома билан берилади ҳамда ушбу ҳуқуқнинг тегишли ваколатли давлат органлари тақдимномаси билан тўхтатилиши амалда суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.

           23. Лойиҳа 48-моддаси еттинчи қисмига кўра, “Давлат экологик экспертизасини талаб этмайдиган ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади”.

    Шуни эътиборга олиш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

    Бунда, давлат экологик экспертизасини талаб этмайдиган ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишлар рўйхатини юқорида келтирилган Вазирлар Маҳкамаси Қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш орқали тасдиқлаш мақсадга мувофиқ.

          24. Лойиҳа 50-моддаси учинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликлари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг савдога қўйиладиган бошланғич қиймати мазкур Қонун билан белгиланган ёзилиш бонуси ставкаси миқдорига тенг”.

    Бироқ, лойиҳада “ёзилиш бонуси” тушунчасига таъриф берилмаган. Бу эса ноаниқликларга ҳамда ушбу тушунчани турлича талқин қилиниши ҳолатларига сабаб бўлади.

    Шу сабабли, лойиҳада “ёзилиш бонуси” тушунчасига таъриф бериш мақсадга мувофиқ.

           25. Лойиҳа 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликларининг алоҳида участкалари фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости бойликлари маконларини геологик ўрганиш ҳуқуқига рухсатномалар ер ости бойликлари тегишли участкасини излаш зарурати асослари мавжуд бўлганда тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича берилади”.

    Таъкидлаш лозимки, рухсатномаларни тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича бериш амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб беради. Чунки, бундай тартибда шаффофликни таъминлаш имконсиз ҳамда рухсатнома бериш бўйича қарорлар субъектив тарзда қабул қилинади.

    Шу сабабли, лойиҳада ер ости бойликларининг алоҳида участкалари фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости бойликлари маконларини геологик ўрганиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш фақат танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилишини белгилаб қўйиш лозим.

           26. Лойиҳа 52-моддаси тўртинчи қисмига кўра:

    “Геологик ўрганиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилмайди:

    агар ер ости бойликлари фойдаланувчиси томонидан рухсатнома шартларинибартараф этилмаган бузилишлар бўлса, шу жумладан, рухсатнома муддатини ўзайтириш аризаси санасидан илгари  ер участкаларидан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш бўйича ҳамда ҳисобот даврлари учун геологик ўрганишга минимал сарфлар бўйича камчиликлар бўлса;

    Бироқ, юқорида келтирилган асос мазмунан аниқ ифодаланмаган.

    Хусусан, “агар ер ости бойликлари фойдаланувчиси томонидан рухсатнома шартларини  бартараф этилмаган бузилишлар бўлса” тушунчаси аниқ маъно ифодаламаган.

    Бундан ташқари, “геологик ўрганишга минимал сарфлар бўйича камчиликлар бўлсаҳолатида “камчиликлар” тушунчаси кенг маъно ифодалайди, Яъни ушбу тушунчани турлича талқин қилиш мумкин.

    Бундай ноаниқликлар эса амалда геологик ўрганиш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатини асоссиз равишда узайтирмаслик, шунингдек суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 52-моддаси тўртинчи қисми тўртинчи хатбошисини аниқлаштириш ёки чиқариб ташлаш лозим.

           27. Лойиҳа 54-моддаси олтинчи қисмига кўра, “Ўтказилаётган барча геологик қидирув ишлари ва олинаётган натижалар Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар билан мувофиқликда ҳужжатлаштирилиши керак”.

    Таъкидлаш лозимки, ўтказилаётган барча геологик қидирув ишлари ва олинаётган натижалар нафақат Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқ бўлиши, балки барча амалдаги қонун ҳужжатларига мос келиши лозим.

    Шу сабабли, лойиҳа 54-моддаси олтинчи қисмида “Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар билан” сўзларини “амалдаги қонун ҳужжатлари билан” сўзлари билан алмаштириш лозим.

           28. Лойиҳа 54-моддаси ўн саккизинчи қисмига кўра, “Фойдали қазилмаларни тажриба саноат қазиб олиш мазкур Қонун билан ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишув асосида амалга оширилади”.

    Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган норма аниқ ифодаланмаган. Яъни, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси қандай ҳолатларда фойдали қазилмаларни тажриба саноат қазиб олишга келишиши, қандай ҳолатларда эса келишмаслиги мумкинлиги аниқлаштирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, фойдали қазилмаларни тажриба саноат қазиб олишга асоссиз рухсат бермаслик, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳада Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси қандай ҳолатларда фойдали қазилмаларни тажриба саноат қазиб олишга келишиши, қандай ҳолатларда эса келишмаслиги мумкинлигини аниқ белгилаб қўйиш лозим.

          29. Лойиҳа 54-моддаси ўн тўққизинчи қисмига кўра, “Қидирув ишлари жаропаёнида қазиб олинган ва баҳоланган фойдали қазилмалар рухсатнома эгасининг шахсий мулки ҳисобланади (агар рухсатномада бошқалар келишилмаган бўлса). Қазиб олинган фойдали қазилмаларни фойда олиш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш ёки сотишга йўл қўйилмайди”.

    Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган норма хусусий мулкнинг даҳлсизлиги тўғрисидагиқонун ҳужжатларига зиддир.

    Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади. Тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

    Яъни, тадбиркорлик субъекти ўзига хусусий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган мулкни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа 54-моддаси ўн тўққизинчи қисми иккинчи жумласини чиқариб ташлаш лозим.

           30. Лойиҳа 57-моддаси бешинчи қисмига кўра:

    “Ер ости бойликлари участкаларини геологик ўргангиш бўйича ишларни шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари разведка қилган конларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун тўғридан-тўғри музокаралар бўйича рухсатнома олиш юзасидан алоҳида ҳуқуққа эгалар (фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан):

    фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича конларда – уч йил мобайнида;

    кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари бўйича – бир йил мобайнида”.

    Мазкур Хулосанинг 17-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 57-моддаси бешинчи қисмини чиқариб ташлаш лозим.

           31. Лойиҳа 57-моддаси олтинчи қисмига кўра:

    “Ер ости бойликлар участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома, шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича ҳам берилиши мумкин:

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда улар томонидан тасдиқланган “Йўл хариталари” билан мувофиқликда;

    танлов бир йил мобайинида ўтмаган деб тан олинганда;

    ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахс разведка қилинган конда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун фақат унинг ўзига тегишли ҳуқуқни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишув бўйича бошқа шахсга берган (тўлиқ ёки қисман) тақдирда;

    углеводород хом ашёси алоҳида объектлари бўйича ва фойдали қазилмаларнинг сезиларли тижорат салоҳиятига эга бўлган асосий турлари, шунингдек, алоҳида келишувлар доирасида ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича Давлат комиссияси билан ҳамкорлик асосида энг яхши таклифларни танлаш йўли билан”.

    Мазкур Хулосанинг 17-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 57-моддаси олтинчи қисмини чиқариб ташлаш лозим.

           32. Мазкур Хулосанинг 17-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳадан рухсатномаларни тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича беришни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

           33. Лойиҳа 68-моддаси учинчи қисмига кўра, “Ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан хорижий ишчи кадрларни жалб қилиш фақат бундай ишчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида танқис бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги рухсати бўйича амалга оширилади”.

    Таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, у билан Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек, чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномаларни бериш (узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди.

    Юқоридаги масалани Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом доирасида тартибга солиш мақсадга мувофиқ.

          34. Лойиҳа 69-моддаси биринчи қисмига кўра, “Қазиб олиш даврида, иккинчи йилдан бошлаб, ер ости бойликларидан фойдаланувчи маҳаллий кадрларни ўқитиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий-текшириш (тадқиқот) ишларини молиялаштиришга мажбур. Бунда молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланган тартибда ер ости бойликлари фойдаланувчисининг ўтган йилги якунлари бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олишдан тушган пулнинг бир фоизи миқдорида амалга оширилади”.

    Яъни, бунда тадбиркорлик субъектлари учун янги йиғимни жорий этиш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, ер ости бойликларидан фойдаланувчи маҳаллий кадрларни ўқитиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илмий-текшириш (тадқиқот) ишларини молиялаштириш давлат органлари функцияси бўлиб, уни тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан молиялаштирилишини белгилаш нотўғри.

    Бундан ташқари, бундай шаклдаги йиғимни жорий этишдан аввал мазкур соҳадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда ушбу масала бўйича хорижий тажрибани ўрганиш мақсадга мувофиқ.

    Таҳлил ўтказмасдан ҳамда хорижий тажрибани ўрганмасдан туриб бу каби йиғимларни жорий этиш амалда тадбиркорлик субъектлари молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий жозибадорликнинг ёмонлашишига сабаб келади.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 69-моддаси биринчи қисмининг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

            35. Лойиҳа 73-моддаси ўн учинчи қисмига кўра, “Рухсатномани амал қилиш муддатини узайтириш ер ости бойликларидан фойдаланувчига янги лицезия бланкасини расмийлаштириб бериш йўли билан амалшга оширилади”.

    Таъкидлаш лозимки, рухсатномани амал қилиш муддатини узайтириш учун лицензия бланкаси эмас, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат расмийлаштирилиб берилади.

    Шу сабабли, лойиҳа 73-моддаси ўн учинчи қисми матнини мазмунан қайта кўриб чиқиш лозим.

           36. Лойиҳа 73-моддаси ўн тўртинчи қисмига кўра, “Рухсатномани амал қилиш муддатини узайтириш бўйича аризани кўриб чиқиш бир ҳафталик муддатда амалга оширилади. Аризани кўриб чиқиш учун  Ўзбекистон Республикаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробарида йиғим олинади. Аризани кўриб чиқиш олинган йиғим қайтарилмайди”.

    Амалдаги қонунчилик нормаларини инобатга олган ҳолда, лойиҳа 73-моддаси ўн тўртинчи қисми учинчи жумласини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди”.

           37. Лойиҳа 110-моддаси учинчи қисмига кўра:

    “Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қуйидаги солиқ ва махсус тўловларни тўлайдилар:

    Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотни бўлиш ҳақида”ги қонуни билан мувофиқликда тузилган маҳсулотни бўлиш ҳақида тузилган келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси улуши”.

    Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотни бўлиш ҳақида”ги қонуни мавжуд эмас.

    Шу боис, лойиҳа 110-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошисини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    07.10.2020

    12:04

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06