"Пандемия даврида шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши" мавзусида вебинар ташкил этилади
Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 9 октябр, жума соат 16:00 да Савдо-саноат палатаси Қонунчилик ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бошқармаси бош юрисконсульти Жавлонбек Носиров томонидан "Пандемия даврида шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши" мавзусида навбатдаги онлайн вебинар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
08.10.2020
14:39