Элликқалъа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан кўрилаётган чоралар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 октябрдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан Элликқалъа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишни ташкил этишда, сектор раҳбарлари бошчилигида иқтисодий комплекс таркибидан иборат 4 та кичик ишчи гуруҳ тузилиб, тумандаги мавжуд 36 та маҳаллага бириктирилди.
Туманда 157,6 минг нафар аҳоли, 36 901 та оила ва 26 005 та хонадон мавжуд бўлиб, иқтисодий фаол аҳоли 64,5 минг нафарни ташкил қилади. Шунингдек, 1 594 та оила ёки 7 985 нафар (4,9 фоиз) аҳоли “темир дафтар”га киритилган. Меҳнатга лаёқатли 8 490 нафар фуқаро (13,2 фоиз) иш билан таъминланмаган.
Маҳаллалар кесимида ўтказилган ўрганишлар давомида тумандаги “Кичик Гулдурсин”, “Гулистон” ва “Сарабий” маҳаллаларидаги ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш нисбатан анча паст эканлиги аниқланди. Ҳолат қуйидагича
“Кичик Гулдурсин” МФЙда – хизмат кўрсатиш шахобчалари 2 та, савдо шахобчалари 12 та, саноат корхоналари мавжуд эмас.
“Сарабий” МФЙда – хизмат кўрсатиш шахобчалари 3 та, савдо шахобчалари 15 та, саноат корхоналари мавжуд эмас. “Гулистон” МФЙда – хизмат кўрсатиш шахобчалари 8 та, савдо шахобчалари 11 та, саноат корхоналари мавжуд эмас.
“Гулистон” МФЙда – хизмат кўрсатиш шахобчалари 8 та, савдо шахобчалари 11 та, саноат корхоналари мавжуд эмас.
Ушбу маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши энг паст деган хулосага келинди ва паст кўрсаткичларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тайёрланди.
Бундан ташқари, “Халқ банки” АТ ва туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда жами 400 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ушбу 3 та маҳаллада оилавий тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритмоқчи бўлган 20 та оилага эчкичиликни ривожлантириш учун 20 млн. сўмдан кредит ажратилиши белгиланди.
Туманда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари 2 223 та, шундан кичик бизнес субъектлари 1 048 тани ва якка тартибдаги тадбиркорлар сони 1 175 тани ташкил этади. Мавжуд корхоналарнинг 48 фоизи сўнгги уч йилда ташкил этилган.
Мавжуд кичик бизнес субъектларидан 215 таси (20 фоизи) фаолият кўрсатмаяпти. Ишчи гуруҳнинг солиқ инспекцияси билан ўтказган мониторингига кўра, улардан 39 тасининг фаолиятини тиклаш имконияти мавжуд. Ушбу корхоналар тикланиши натижасида фаолиятсизлар улуши йил якунигача 14 фоизга қисқартиришга эришилади.
Элликқалъа туманини ривожлантириш мумкин бўлган “ўсиш нуқталари” аниқлаб олинди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш:
Тумандаги мавжуд ихтисослашув ва имкониятлар асосида чорвачилик, узумчилик, балиқчилик паррандачилик, гидропоника усулида иссиқхоналар фаолиятини ривожлантириш мумкин.
Мисол учун, туманда 72 та балиқчилик хўжаликлари бор, уларнинг 24 таси табиий ва 48 таси сунъий кўлларга тўғри келади. Улар томонидан 2019 йилда 883 тонна балиқ етиштирилган.
Агар, тумандаги биргина Ақча кўлнинг (майдони 3 150 гектар, шундан кўл қисми 2 300 гектар) имкониятларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу кўрсаткични бир неча баробарга ошириш ва балиқчилик саноатини ҳам ташкил этиш мумкин.
Шундан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 238,2 млрд. сўмлик 25 та лойиҳа, шундан чорвачилик (25,1 млрд. сўмлик 11 та), узумчилик (15 млрдлик 1 та, 500 гектар), иссиқхона (172,5 млрдлик 8 та), паррандачилик (13,5 млрдлик 4 та) ва балиқчилик кластери (12 млрдлик 1 та) лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Саноатни ривожлантириш:
Саноат соҳасида қиймати 109,7 млрд. сўмлик 28 та лойиҳа, шундан (текстил) енгил саноат (23,1 млрд. сўмлик 6 та), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (54,8 млрдлик 16 та) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш (31,8 млрдлик 6 та) лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилди.
2020 йил 4-8 июль кунлари туманни жойида ўрганиш орқали Савдо-саноат палатаси “Халқ банки” АТ ва туман ҳокимлиги билан биргаликда “Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманини 2020 - 2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган Дастур лойиҳаси тайёрланди
Лойиҳада 2020 – 2022 йиллар учун қуйидагилар белгиланган:
умумий қиймати 468,3 млрд. сўмлик жами 98 та, шундан 33 та саноат, 38 та хизмат кўрсатиш ва 27 та қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва натижада 1,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш;
31,3 млрд. сўмга тенг 37,5 км йўл – транспорт инфратузил-масини ривожлантириш;
29,2 млрд. сўмлик ичимлик суви таъминотини яхшилаш (ичимлик суви таъминоти ҳозирда 37 фоиз);
740 млн. сўмга тенг газ таъминотини яхшилаш;
4,6 млрд. сўмлик электр энергияси таъминотини яхшилаш;
Туманда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини (амалдаги 45 фоиздан) 72 фоизга етказиш бўйича 6 та янги давлат, 7 та давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, 3 тасининг қувватини ошириш ва 2 тасини мукаммал таъмирлаш;
Мазкур масала ва топшириқларни тизимли равишда амалга оширишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги мажслислар залида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари, сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар иштирокида мулоқотлар ўтказилиб, вазифалар белгилаб олинди.
09.10.2020
18:44