Ҳурматли тадбиркорлар диққатига! Сўровнома.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан, ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” индексининг Қурилишга рухсат бериш йиллик рейтингида мамлакатимиз ўрнини янада яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлари ижросини таъминлаш ҳамда Қурилиш соҳасига оид жараёнда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида тадбиркорларнинг фикрлари муҳимлигини инобатга олиб, қуйидаги сўровномаларни ўтказмоқда.
Сўровномани бу ерда тўлдиришингиз мумкин.
Сиз, ушбу сўровномада иштирок этиш орқали, қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар йўлида тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг ўз ечимини топишда ва кўрсатилаётган хизматларнинг янада соддалаштириш ҳамда шаффоф бўлишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
13.10.2020
18:15