Савдо-саноат палатаси раиси Чиноз туманида тадбиркорлар билан учрашди.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамкорлигида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.
Мазкур учрашувда тадбиркорлик субъектлари бевосита иштирок этиб, фаолиятлари юзасидан дуч келган муаммолари ва таклифларини баён қилишди. Шунингдек, Чиноз туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳунармандчилк фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларга амалий кўмак бериш, кредит ажратиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Тадбир якунида Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов томонидан юқорида кўриб чиқилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
17.10.2020
08:20