ССП ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида
Савдо-саноат палатаси хамда вилоят хокимликларига жойларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир қатор масалалар юклатилган эди.
Топшириққа биноан график асосида ҳар бир ҳудуднинг ҳақиқий холати ўрганилиб, сариқ ва қизил бўлган худудларда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Хозирда Савдо-саноат палатаси Раисининг ўринбосари Ф.Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилояти ҳокимлиги билан хамкорликда вилоятдаги сариқ ва қизил туманларнинг холати ўрганилиб, у ердаги кам қувватли ва муаммоси мавжуд тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Хозирда Ф.Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Бахмал туманларида бўлиб у ердаги тадбиркорлар муаммоси ўрганилиб келинмоқда.
17.10.2020
19:36