"Тижорат банклар кредитлари" мавзусида вебинар бўлиб ўтади
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизларни "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги вебинаримизга таклиф қиламиз.
2020 йилнинг 20 октябр куни соат 16:00 да Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи Абдурахим Турхолов томонидан "Тижорат банклар кредитлари" мавзусида онлайн вебинар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган вебинарларда қатнашиш бепул.
Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланинг: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
19.10.2020
11:59