• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    ССП Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ижроия қўмитасининг XXVIII йиғилиши ва XVIII Бош ассамблеяси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

    2020 йил 19 октябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ижроия қўмитанинг XXVIII йиғилиши ва XVIII Бош ассамблеяси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.

    Тадбирда Туркия Савдо палаталари ва биржалари уюшмаси (ТОББ) Президенти жаноб М. Рифат Ҳисархиклиогли, ССП Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти  бош котиби жаноб Ҳади Сулаймонпоур , Aфғонистон халқаро савдо палатаси асосчиси жаноб Aзарахш Хафизи, Ерон Ислом Республикаси Савдо-саноат ва кончилик палатаси президенти жаноб Г. Хуссейн Шофи, Покистон Ислом Республикаси Савдо-саноат палатаси Федерацияси (ФПCCИ) президенти Анджум Ниссар, Тожикистон Савдо-саноат палатаси президенти жаноб Джамшед Джумахонзода ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов иштирок этди.  

    Учрашув аввалида Туркия Савдо палаталари ва биржалар бирлашмаси (ТОББ) Президенти Жаноб М. Рифат Ҳисарчиклиоғлу  қутлов нутқи билан иштирок этиб, бугунги учрашувни  муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. У ўз нутқи давомида, XVII Бош ассамблеясининг юқори савиядаги йиғилиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

    Ўзбекистон ССП раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ўз нутқида сўнгги икки йил ичида Ўзбекистон ташкилот фаолиятида фаол иштирок етиб келаётганини, шунингдек Ўзбекистон ССП биринчи марта Теҳронда 2018 йилда бўлиб ўтган ижроия қўмита йиғилишида қатнашганини таъкидлади.

    Шунингдек, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш мамлакатларимиз ўртасидаги сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим йўналиши еканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

    Ўз навбатида ташкилотнинг барча аъзолари нутқлари тингланди.

    Учрашув давомида иштирокчилар ихтисослаштирилган қўмиталар йиғилишлари натижалари билан танишдилар:

    • Тадбиркор аёллар кенгаши;

    • Туризм қўмитаси;

    • Транспорт қўмитаси;

    • Aрбитраж қўмитаси;

    • Саноат, инвестициялар ва кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш қўмитаси;

    • Савдони осонлаштириш бўйича қўмита.

    Тадбир натижалари бўйича байённома  ва ССП Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти навбатдаги йиғилишини ўтказиш жойи тўғрисида келишиб олинди.

    Таъкидлаш жоизки, пандемия билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Савдо-саноат палаталари билан ўзаро алоқалар устида ишлашни давом еттирмоқда.

    Маълумот учун: Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақавий, давлатлараро иқтисодий ташкилот бўлиб, унинг таркибига 10 та давлат - Ерон, Покистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Aфғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.

    Савдо-саноат палаталари Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти -  унга  аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ихтисослашган орган.

     Aсосий ҳужжат - "1977 йилги Измир протоколига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги   1990 йил 4 апрелда қабул қилинган Баённома.  Савдо-саноат палаталари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотини ташкил этган Таъсисчилар: Туркия палаталари ва биржалар иттифоқи, Ерон Ислом Республикасининг Савдо-саноат ва кончилик палатаси, Покистон Савдо палаталари федерацияси. Савдо-саноат палаталари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раисликни турли йилларда Aфғонистон (1990-2007), Туркия (2007-2010 ва 2018-2021), Ерон (2011-2014), Покистон (2014-2018) амалга оширган.

    Туркия раислиги даврида Савдо-саноат палатасининг Низоми тасдиқланди, Палатанинг институционал инфратузилмаси ташкил етилди, ишлаш тартиби ва тамойиллари аниқланди, веб-сайт (www.еcоccи.орг) яратилди. Aйни пайтда Ўзбекистон ССП Савдо-саноат палаталари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг барча аъзо ташкилотлари билан фаол иш олиб бормоқда, хусусан, Покистон, Туркия, Aфғонистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ССПлар билан икки томонлама ишбилармонлар кенгашлари тузилди, Озарбайжон, Эрон ва Қирғизистон билан ишбилармонлар кенгашини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Ҳамкорликнинг енг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар олинган;

    - савдо-иқтисодий ва сармоявий ўзаро алоқаларни кенгайтириш;

    - кичик ва хусусий бизнес ўртасида тўғридан-тўғри диалогни ўрнатишда ёрдам бериш;

    - транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик;

    - туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш.

    ССП Ахборот-хизмати 

    19.10.2020

    19:08

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06