• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 704 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Касб-ҳунар мактаблари ҳамда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида”ги Қарори (ID-23285) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    Лойиҳа иловаси 8-бандига кўра, “Ташқи бошқарувчи муассасанинг асосий таълим дастурларини амалга оширилишини таъминлаган ҳолда ўзининг нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият юритиши бўйича лицензияси асосида тегишли курсларини муассасада ташкил этиши ҳамда вазирлик билан келишув асосида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Бунда курслар ташкил этиладиган бино майдонларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи ундирилмайди ва ижара шартномаси ўрнатилган тартибда ноль қийматида тузилади.”.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 3-иловаси 4-банди билан мактабдан ташқари таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятлари учун лицензия бекор қилинган.

    Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш “вазирлик билан келишув асосида” мумкинлиги белгиланмоқда.

    Лекин, шу ёки лойиҳанинг бошқа бандларида “келишув” нинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланмаган. Яъни келишув тузиш тартиби, томонлар мажбуриятлари, низоларни ҳал этиш тартиби, ундан келиб чиқадиган жавобгарлик ва бошқа масалалар очиб берилмаган.

    Агар лойиҳада бу камчилик бартараф этилмаса, бу бўшлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг тўлақонли яратилишига имкон бермайди ва тадбиркорга нисбатан Вазирлик анчагина қулай ҳуқуқий ҳолатга эга бўлади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа иловаси 8-бандидан “лицензияси асосида” сўзларини ва 14-банд учинчи хатбошисини чиқариб ташлаш, шунингдек “вазирлик билан келишув”нинг ҳуқуқий мақомини тўлиқ кўрсатиб ўтиш лозим.

    Лойиҳа иловаси 17-бандига кўра, “Вазирликлар ишчи гуруҳи ва талабгор билан ўтказилган суҳбат (тақдимот) якунида талабгорга муассасани ташқи бошқарувга бериш ёки бермаслик бўйича якуний хулоса маълум қилинади”.

    Бунда, муассасани ташқи бошқарувга бериш суҳбат (тақдимот) асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

    Лекин, бундай тартиб амалиётда муассасаларнинг ташқи бошқарувга субъективизм асосида берилишига олиб келади. Шунингдек, бунда шаффофликни таъминлаш ҳам имконсиз.

    Бундан ташқари, лойиҳанинг мазкур ёки бошқа бандларида муассасани ташқи бошқарувга бермаслик асослари очиб берилмаган. Бу ҳам юридик нуқтаи назардан лойиҳадаги жиддий камчиликдир.

    Бу каби ҳолатлар эса, ўз навбатида, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда талабгорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадини кўзлаб, лойиҳада муассасани ташқи бошқарувга танлов асосида берилишини белгилаб қўйиш, шунингдек муассасани ташқи бошқарувга бермаслик асосларини аниқ очиб бериш шарт.

    Лойиҳа иловаси 24-банди биринчи хатбошисига кўра, “Вазирликлар ташқи бошқарув тўғрисидаги шартномани, агар у шартнома шартларини ёки мазкур Низом ва муассаса Уставини қўпол тарзда бузган тақдирда, муддатидан илгари бекор қилишга ҳақли”.

    Таъкидлаш лозимки, Фуқаролик кодекси 382-моддаси иккинчи қисмига кўра:

    “Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

    1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;

    2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда”.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловаси 24-банди биринчи хатбошисини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

    “Ташқи бошқарувчи шартнома шартларини ёки мазкур Низом ва муассаса Уставини қўпол тарзда бузган тақдирда вазирликлар ташқи бошқарув тўғрисидаги шартномани муддатидан илгари бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилишга ҳақли”.

    Лойиҳа иловаси 37-бандига кўра, “Ташқи бошқарув натижалари қониқарли эмас деб топилган тақдирда Ташқи бошқарув бўйича тузилган шартнома белгиланган тартибда бекор қилинади”.

    Таъкидлаш лозимки, лойиҳада ташқи бошқарув натижаларини қониқарли эмас деб топиш асослари очиб берилмаган.

    Шунингдек, ушбу ҳолатни шартномани бекор қилиш асоси сифатида шартноманинг ўзида назарда тутиш тўғри бўлар эди.

    Шу сабабли, ташқи бошқарув натижаларини қониқарли эмас деб топиш асосларини кўрсатиб ўтган ҳолда юқоридаги нормани шартноманинг ўзида назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

    ССП Ахборот-хизмати 

    21.10.2020

    11:00

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06