Жиззах вилоятидаги ўрганишлар давом этмокда
Аввал хабар берганимиздак, ҳар бир туман (шаҳар)нинг “ўсиш нуқта”лари ва резерв имкониятларидан кенг фойдаланишни ташкил этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлатимиз рахбари томонидан бир қатор топшириқлар берилган эди.
Мазкур вазифаларни сифатли амалга оширишни таъминлаш учун Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат “Ишчи гуруҳ” ҳар бир туман (шаҳар)да маҳаллалар кесимида ўрганишлар ўтказиб келмокда.
23-24 октябрь кунлари, Савдо-саноат палатаси Раисининг ўринбосари Ф.Усманов бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Бахмал туманларидаги сариқ ва қизил туманларнинг холати ўрганилди. У ердаги кам қувватли ва муаммоси мавжуд тадбиркорлар муаммолари тизимли таҳлил қилиниб, навбатдаги устувор вазифалар белгиланиб келинмокда.
24.10.2020
17:56