Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Бекобод туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
2020 йил 24 октябр куни Бекобод туманида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Бекобод тумани ҳокими Ф.Ҳудойбердиев билан биргаликда тумандаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказди
Шунингдек, учрашувда Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Тошпўлатов, Бекобод тумани Солиқ инспекцияси бошлиғи Алимов Жахонгир, Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси бошлиғи У.Акбаров, ва мутассади идора вакиллари иштирок этишди.
Мазкур учрашувда Бекобод туманидаги тадбиркорларда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш, аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Шунингдек тадбирда иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоалар тингланиб, уларни ҳал қилиш юзасидан сектор раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
26.10.2020
18:34