Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 713 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (ID-22823) лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:
1.Лойиҳа иловаси 6-бандида Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловаси 14-банди “д” кичик бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилмоқда:
“Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тармоқ инспекциясининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси”.
Бироқ, лойиҳада ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асослари ҳамда муддатлар кўрсатиб ўтилмаган.
Бу эса амалда, юқорида келтирилган хулосани беришни асоссиз рад этиш, ноаниқликлар, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.
Шу сабабли, ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асосларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловасида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
2.Лойиҳа иловаси 6-бандида Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловаси 14-банди “е” кичик бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилмоқда:
“Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлимларининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда технология талабларига риоя этилиши бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси”.
Бироқ, лойиҳада ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асослари ҳамда муддатлар кўрсатиб ўтилмаган.
Бу эса амалда, юқорида келтирилган хулосани беришни асоссиз рад этиш, ноаниқликлар, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.
Шу сабабли, ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асосларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловасида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
3.Лойиҳа иловаси 6-бандида Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловаси 14-банди “ж” кичик бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилмоқда:
“Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси”.
Бироқ, лойиҳада ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асослари ҳамда муддатлар кўрсатиб ўтилмаган.
Бу эса амалда, юқорида келтирилган хулосани беришни асоссиз рад этиш, ноаниқликлар, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.
Шу сабабли, ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асосларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловасида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
4.Лойиҳа иловаси 6-бандида Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловаси 14-банди “з” кичик бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилмоқда:
“Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси”.
Бироқ, лойиҳада ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асослари ҳамда муддатлар кўрсатиб ўтилмаган.
Бу эса амалда, юқорида келтирилган хулосани беришни асоссиз рад этиш, ноаниқликлар, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.
Шу сабабли, ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асосларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловасида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
5.Лойиҳа иловаси 6-бандида Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловаси 14-банди “и” кичик бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилмоқда:
“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталиги марказларининг автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали газ (шу жумладан, сиқилган табиий газ ва суюлтирилган углеводород гази) сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишда санитария-гигиена шохобчаларининг санитария норма ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси”.
Бироқ, лойиҳада ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асослари ҳамда муддатлар кўрсатиб ўтилмаган.
Бу эса амалда, юқорида келтирилган хулосани беришни асоссиз рад этиш, ноаниқликлар, суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб беради.
Шу сабабли, ушбу хулосани бериш тартиби, шунингдек беришни рад этиш асосларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарори 1-иловасида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
6.Лойиҳада Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-илова сифатида Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини олиб бориш учун лицензияловчи орган ва лицензиатга қўйиладиган алоҳида шартларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу шартлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 15-банди еттинчи хатбошисига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда лицензия шартномасини (лицензия битими) расмийлаштириш амалиётидан воз кечган ҳолда, лицензия талаб ва шартларини қонун ҳужжатларида белгилаш назарда тутилган.
Таъкидлаш лозимки, Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 11-бандида фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларининг қатъий рўйҳати келтирилган. Шу билан бирга, Низом 12-бандига мувофиқ лицензия битимида ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Ваҳоланки, Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини олиб бориш учун лицензияловчи орган ва лицензиатга қўйиладиган алоҳида шартларининг айрим бандлари Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 11-бандида назарда тутилмаган.
Бу эса Низом 1-иловасининг Низом нормаларига зид келишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, баъзи нормалар юқоридаги Низом нормаларини такрорламоқда.
Шунингдек, айрим талаблар амалдаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, ваколатли орган бу каби масалаларни тартибга солиш учун етарлича маъмурий ресурсларга эга.
Юқоридагиларни инобатга ҳолда, Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини олиб бориш учун лицензияловчи орган ва лицензиатга қўйиладиган алоҳида шартлар 1, 2, 3, 4, 5 ва 9-бандларини чиқариб ташлаш, 6, 7 ва 8-бандларини эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони талабларини инобатга олган ҳолда, Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг ўзида назарда тутиш лозим.
7.Лойиҳада Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-илова сифатида Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини бошлаш учун қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 15-банди еттинчи хатбошисига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда лицензия шартномасини (лицензия битими) расмийлаштириш амалиётидан воз кечган ҳолда, лицензия талаб ва шартларини қонун ҳужжатларида белгилаш назарда тутилган.
Таъкидлаш лозимки, Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 11-бандида фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларининг қатъий рўйҳати келтирилган. Шу билан бирга, Низом 12-бандига мувофиқ лицензия битимида ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Ваҳоланки, Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини бошлаш учун қўйиладиган минимал талабларининг айрим бандлари Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 11-бандида назарда тутилмаган. Яъни, бу билан янги қўшимча талаблар киритилмоқда.
Бу эса Низом 2-иловасининг Низом нормаларига зид келишига олиб келмоқда.
Шунингдек, айрим талаблар амалдаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, ваколатли орган бу каби масалаларни тартибга солиш учун етарлича маъмурий ресурсларга эга.
Юқоридагиларни инобатга ҳолда, лойиҳадан Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини бошлаш учун қўйиладиган минимал талабларни чиқариб ташлаш лозим.
8.Лойиҳада Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-илова сифатида Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш фаолиятини олиб бориш учун лицензияловчи орган ва лицензиатга қўйиладиган алоҳида шартларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу шартлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 15-банди еттинчи хатбошисига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда лицензия шартномасини (лицензия битими) расмийлаштириш амалиётидан воз кечган ҳолда, лицензия талаб ва шартларини қонун ҳужжатларида белгилаш назарда тутилган.
Таъкидлаш лозимки, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 10-бандида фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларининг қатъий рўйҳати келтирилган. Шу билан бирга, Низом 11-бандига мувофиқ лицензия битимида ушбу Низомнинг 10-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин..
Ваҳоланки, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш фаолиятини олиб бориш учун лицензияловчи орган ва лицензиатга қўйиладиган алоҳида шартларининг айрим бандлари Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 10-бандида назарда тутилмаган.
Бу эса Низом 1-иловасининг Низом нормаларига зид келишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, баъзи нормалар юқоридаги Низом нормаларини такрорламоқда.
Шунингдек, айрим талаблар амалдаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, ваколатли орган бу каби масалаларни тартибга солиш учун етарлича маъмурий ресурсларга эга.
Юқоридагиларни инобатга ҳолда, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш фаолиятини олиб бориш учун лицензияловчи орган ва лицензиатга қўйиладиган алоҳида шартлар 1, 2.1, 2.2, 3.1 ва 3.2-бандларини чиқариб ташлаш, 4.1, 4.2 ва 4.3-бандларини эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони талабларини инобатга олган ҳолда Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг ўзида назарда тутиш лозим.
9.Лойиҳада Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-илова сифатида Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятнинг тегишли турини бошлаш учун қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 15-банди еттинчи хатбошисига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда лицензия шартномасини (лицензия битими) расмийлаштириш амалиётидан воз кечган ҳолда, лицензия талаб ва шартларини қонун ҳужжатларида белгилаш назарда тутилган.
Таъкидлаш лозимки, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 10-бандида фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларининг қатъий рўйҳати келтирилган. Шу билан бирга, Низом 11-бандига мувофиқ лицензия битимида ушбу Низомнинг 10-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин..
Ваҳоланки, Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятнинг тегишли турини бошлаш учун қўйиладиган минимал талабларининг айрим бандлари Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 10-бандида назарда тутилмаган.
Бу эса Низом 2-иловасининг Низом нормаларига зид келишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, баъзи нормалар юқоридаги Низом нормаларини такрорламоқда.
Шунингдек, айрим талаблар амалдаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, ваколатли орган бу каби масалаларни тартибга солиш учун етарлича маъмурий ресурсларга эга.
Юқоридагиларни инобатга ҳолда, лойиҳадан Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятнинг тегишли турини бошлаш учун қўйиладиган минимал талабларни чиқариб ташлаш лозим.
10.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 3-бандига кўра:хабардор этиш тартиб-таомили асосида нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини олиб бориш учун юридик шахсларга ва ушбу фаолият бўйича хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган – “Ўзнефтгазинспекция”га қўйиладиган алоҳида шартлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ;
нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишни бошлаш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган минимал талаблар мазкур Низомнинг 2 иловасига мувофиқ;
нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини амалга ошириш учун ваколатли орган – “Ўзнефтгазинспекция”ни хабардор этиш схемаси мазкур Низомнинг 3 иловасига тасдиқлансин”.
Бироқ, бу каби нормаларни низомда кўрсатиб ўтиш юридик жиҳатдан нотўғри бўлиб, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида (қарор қисмида) назарда тутиш лозим.
Шу сабабли, юқоридаги бандни чиқариб ташлаш лозим.
11.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 13-бандига кўра, “Юридик шахснинг жойлашган жойи, хабарномада кўрсатилган фаолият, шунингдек хабарномада рўйхатга олиш учун тўлдирилиши мажбурий бўлган маълумотлар ўзгарган тақдирда жисмоний ва юридик шахс ушбу маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб ўн иш куни ичида хабардор этиш соҳасидаги ваколатли органга бу ҳақда хабарнома юбориши шарт. Хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган ушбу ўзгарган маълумотларни бир иш куни ичида хабардор этиш реестрига киритиши шарт”.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари“Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.
Бунда, юқорида келтирилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу маълумотларни ваколатли орган ўзаро электрон ахборот алмашиш тизими орқали олиши мумкин. Яъни, “Лицензия” ахборот тизимини тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказувчи орган электрон ахборот тизимига интеграциялаш орқали амалга ошириш мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олиб, юқоридаги низом 13-бандини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.
12.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 14-бандига кўра, “Даъвогар томонидан фаолият тури билан шуғулланиш учун юборилган хабарнома хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида хабардор этиш реестрига тегишли маълумотларни жойлаштириши шарт. Бунда, хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан хабардор этиш реестрига тегишли маълумотлар киритилган пайтдан бошлаб, даъвогар тегишли хабардор этиш талаб этиладиган фаолият тури билан шугуланиш ҳуқуқига эга бўлади”.
Умуман олганда, юқоридаги нормалардан англашилмоқдаки, талабгор хабардор этиш тартибидаги фаолиятни хабардор этиш реестрига тегишли маълумотлар киритилган пайтдан бошлаб амалга ошириши мумкин.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-банди иккинчи хатбошисига кўра, “хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият жумласига фаолиятни бошлаш ёки ҳаракатни амалга ошириш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайдиган, бироқ давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритишни таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш орқали амалга ошириладиган фаолият турлари киради”.
Бунда, хабардор қилиш тартибида талабгор ваколатли органни хабардор қилгандан сўнг фаолиятни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, хорижий тажриба, жумладан Қозоғистон Республикасининг “Рухсатнома ва хабарномалар тўғрисида”ги Қонуни 46-моддаси 4-бандида ариза берувчи тегишли хабарномани юборганидан сўнг фаолиятни ёки маълум ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги низомни талабгор ваколатли органга хабарнома юборган вақтдан бошлаб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигини назарда тутувчи банд билан тўлдириш лозим.
13.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 18-бандига кўра, “Агар айрим бир хабардор этиш фаолият турини амалга ошираётган юридик шахслар мазкур Низомнинг 2-бобида, шунингдек 1 ва 2-сонли иловалари билан тасдиқланган минимал талаб ва шартларга риоя этмаса, унда хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан хабардор этиш реестридан чиқариб ташланишига асос бўлади”.
Шуни таъкидлаш лозимки, хабардор қилиш тартибида хабардор этиш реестридан чиқариб ташланиш тадбиркорлик субъекти учун бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Чунки, хабардор қилиш тартибида тадбиркорлик субъектининг фақатгина фаолиятни бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор этиш мажбурияти мавжуд, уни реестрга киритиш ваколатли органнинг мажбурияти ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-банди иккинчи хатбошисига кўра, “хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият жумласига фаолиятни бошлаш ёки ҳаракатни амалга ошириш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайдиган, бироқ давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритишни таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш орқали амалга ошириладиган фаолият турлари киради”.
Шу сабабли, белгиланган талаб ва шартларга риоя этмаган хабардор этиш фаолият турини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бошқа шаклдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қўлланишини белгилаш мақсадга мувофиқ
14.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 19-бандига кўра, “Хабардор этиш реестридан чиқариб ташланган юридик шахслар хабардор этиш реестридан чиқариб ташланган кундан бошлаб 3 ой муддатгача ушбу фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас”.
Таъкидлаш лозимки, хабардор қилиш тартибида хабардор этиш реестридан чиқариб ташланиш тадбиркорлик субъекти учун бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектига 3 ой муддатгача ушбу фаолият тури билан шуғулланишини чеклаш чораси амалиётда яширин иқтисодиёт улушининг кўпайишига, шунингдек ишбилармонлик муҳитига ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, бу шаклдаги таъсир чораси ҳозирги кунда республикада банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ҳамда ноқонуний тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга мазмунан зид келади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги низом 19-бандини чиқариб ташлаш лозим.
15.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 22-бандига кўра:“Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини амалга ошириш борасида хабардор этиш учун даъвогар ваколатли орган – “Ўзнефтгазинспекция”га Ягона онлайн электрон портали орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) тури кўрсатилган ҳолда хабардор қилиш тўғрисидаги ариза;
б) фаолиятни бошлаганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга мулк ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) “Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлимларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобга олишга ва хизмат кўрсатувчи ходимларга қўйиладиган минимал талаблар даъвогар томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси;
д) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тармоқ инспекциясининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар даъвогар томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси;
е) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар даъвогар томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулосаси;
ж) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармаларининг нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар даъвогар томонидан бажарилганлиги хулосаси”.
Таъкидлаш лозимки, лойиҳада хабардор этиш тартибидаги фаолиятни амалга ошириш учун ваколатли органлар тегишли хулосаларини олиш талаб этилмоқда. Яъни, хабардор этиш тартибидаги фаолиятни бошлаш учун даъвогар тўртта рухсат бериш хусусиятига эга хужжат олиши лозимлиги белгиланмоқда.
Бунда, юқоридаги ташкилотлар тегишли хулосаларни бермаса, даъвогар фаолиятни амалга ошира олмайди.
Бу мазмунан фаолиятни хабардор этиш тартибига зид келади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-банди иккинчи хатбошисига кўра, “хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият жумласига фаолиятни бошлаш ёки ҳаракатни амалга ошириш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайдиган, бироқ давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритишни таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш орқали амалга ошириладиган фаолият турлари киради”.
Шунингдек, таклиф этилаётган тартиб амалда ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг мураккаблашишига ҳамда ишбилармонлик муҳитининг ёмонлашишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг мураккаблаштирилиши амалда яширин иқтисодиётнинг ўсишига хизмат қилади.
Шундан келиб чиқиб, юқоридаги низом 22-банди “б”, “г”, “д”, “е” ва “ж” кичик бандларини чиқариб ташлаш лозим.
16.Лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 3-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ушбу низом 19-бандига кўра, “Хабардор қилиш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача йиғим ундирилади, йиғим суммаси ваколатли орган – “Ўзнефтгазинспекция” ҳисоб рақамига ўтказилади”.
Бунда хабарнома юборганлик учун йиғим ундирилиши белгиланмоқда.
Бироқ, Солиқ кодексининг 16-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади”.
Яъни, йиғимлар, хусусиятига кўра, бирор юридик ҳаракатни амалга оширганлик, хусусан, бирор ҳаракат ёки фаолиятни амалга оширишга рухсат берганлик учун ундирилади.
Хабарнома юбориш тартибида эса, ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайди. Ваколатли орган фақатгина тегишли фаолият билан шуғулланаётган субъектларнинг ҳисобини юритади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги низом 19-бандини чиқариб ташлаш лозим.
17.Лойиҳада Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова сифатида Хабардор этиш тартиб-таомили асосида нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини олиб бориш учун юридик шахсларга ва ушбу фаолият бўйича хабардор этиш соҳасидаги ваколатли орган – “Ўзнефтгазинспекция”га қўйиладиган алоҳида шартларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, ушбу шартлардаги айрим талаблар (2-банд учинчи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар) амалдаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, ваколатли орган бу каби масалаларни тартибга солиш учун етарлича маъмурий ресурсларга эга.
Бундан ташқари, ушбу шартлар хабардор этиш тартибини мантиқан тўлдирмоқда, яъни айни бир муносабатлар тартибга солинмоқда.
Шу боис, ушбу шартлар 2-банди учинчи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларини чиқариб ташлаш, қолган нормаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони талабларини инобатга олган ҳолда Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутиш лозим.
18.Лойиҳада Нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова сифатида Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишни бошлаш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, амалдаги тартибга кўра:“Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғинга қарши ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;
б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;
в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан, мавжуд моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.
е) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарининг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан лицензия талабгорида мавжудлиги”.
Ваҳоланки, таклиф этилаётган таҳрирда нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишни бошлаш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган минимал талаблар оғирлаштирилмоқда, янги қўшимча талаблар белгиланмоқда.
Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Бироқ, Фармонда бундай мавжуд тартибни оғирлаштириш назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, айрим талаблар амалдаги қонунчилик билан белгиланган бўлиб, ваколатли орган бу каби масалаларни тартибга солиш учун етарлича маъмурий ресурсларга эга.
Умуман олганда, ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мураккаблаштирилмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, яширин иқтисодиёт улушининг кўпайишига, шунингдек ишбилармонлик муҳитига ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Юқоридагиларни инобатга ҳолда, лойиҳадан Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишни бошлаш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган минимал талабларни чиқариб ташлаш лозим.
27.10.2020
16:07