Тадбиркорлар диққатига
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзстандарт “ Агентлиги билан ҳамкорликда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги (янги таҳрирда) ва “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги конун лойиҳаларининг тадбиркорлик муҳитига таъсирини муҳокама қилиш мақсадида электротехника, қурилиш материаллари, кимё, чарм, текстиль, тўқимачилик ва ипак саноати соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари билан онлайн учрашув ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу ўтказилиш режалаштирилаётган учрашувларда иштирок этиш истагида бщлган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасига алоқадор корхоналар ўз таклифлари(корхона номи, фаолият йўналиши, иштироки Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар)ни телеграмдаги @questionCCI_bot боти орқали 2020 йил 30 октябрга қадар Палатага тақдим этишингизни сўраймиз.
28.10.2020
16:58