Савдо-саноат палатаси Раиси Жиззах вилоятида
Хабарингиз бор, жорий йил 28-октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш давомида аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш каби муҳим топшириқлар берилган эди.
Юклатилган вазифаларни самарали ва ўз вақтида баражиш мақсадида, бугун, 30 октябрь куни, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлди.
А.Икрамов раислигида ўтказилган йиғилиш давомида “Соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиника”сини очиш масалалари мухокама этилди. Қолаверса тўхтаб турган ва реабелитацияга мухтож тадбиркорлик субъектлари билан мулоқотлар ўтказилди.
Ташриф давомида А.Икрамов Жиззах вилоятининг Мирзачўл ҳамда Дўстлик туманларида бўлиб, тадбиркорлар муаммоси ва уларни ўрганилиш, қолаверса ечимини топиш борасидаги олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Тадбир давомида Жиззах вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимига А.Рахмонкулов тайинланди.
31.10.2020
08:42