ССП томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул бўлимлари томонидан 26-31 октябрь кунлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.
Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 53 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.
9 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасидан вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида ҳамда давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳасида Палатанинг функцияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ҳафта давомида тадбиркорлик субъектларига жами 5 753 та бизнес хизматлари кўрсатилди.
Хусусан 5 581 та (97,0%) бепул хизматлар, 172 та (3,0%) пуллик хизматлар кўрсатилиб, улар доимий равишда “ХИЗМАТЛАР ПОРТАЛИ”га электрон тарзда киритилиб борилмоқда.
Бепул асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга: Бизнес юритиш ҳисоботлари бўйича маслаҳат ва маълумот бериш, Ер майдонлари ва бино-иншоотлар, жумладан бўш турган объектлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва маълумот бериш хизматларини ташкил этади.
Пуллик асосида эса Бизнес-режалар лойиҳаларини тайёрлаш, Таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатлар тайёрлаб бериш, Бизнес юритишда (бухгалтерия, банк хизматларидан фойдаланишда кўмаклашиш) ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.
Биргина, ўтган ҳафта давомида жами 23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, улардан 16 тасига таклиф ва эътирозлардан иборат Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.
02.11.2020
09:04