Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги “Business Monitoring Group” унитар корхонаси томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
“Business Monitoring Group” унитар корхонаси томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида умумий 93 та ташкил этилган семинар ва вебинарларда жами 10259 та фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар ўқитилди.
Шу жумладан, “Business Monitoring Group” УК томонидан 2020 йил давомида тадбиркорлик соҳасига тегишли турли мавзуларда жами 8 та давра суҳбатлари ва 1 та конференция (Ўзбекистон ёшлари: аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам мавзусида масофавий Республика илмий-амалий конференсияси) ташкил этилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, тадбиркорлар ва тадбиркорликка кўмаклашувчи ташкилотларнинг ҳодимлари учун ташкил этиладиган хорижий амалиёт дастурлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар доимий тарзда Савдо-саноат палатасининг расмий веб сайтида, телеграм каналида ҳамда “Business Monitoring Group” УК телеграм каналида https://t.me/bmguz эълон қилиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Европа Иттифоқининг техник кўмаги остида 2017-2019 йиллар учун мўлжалланган “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” (АГРОКОМП) лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг давомида умумий 52 та вебинар ташкил этилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қишлоқ хўжалиги корхоналарини самарали қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларни сифат жиҳатдан янги рақобатбардошлик даражасига олиб чиқиш мақсадида профессионал мутахассислар тармоғини яратиш ва мустаҳкамлашдан иборат.
Германия халқаро хамкорлик маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ходимларини “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” доирасида 150 нафар тадбиркорлар орасидан 35 нафар тадбиркор саралаб олиниб, жорий йилнинг 29-30 январь кунлари ушбу тадбиркорлар учун маҳсус тайёргарлик курслари ташкил этилди. Саралаб олинган тадбиркорларнинг биринчи гуруҳи яъни 4 нафар тадбиркорлар сафари билан боғлиқ барча ташкилий ишлар (виза, авиачипта ва ҳ.к.) амалга оширилганидан сўнг жорий йилнинг 3 март кунидан 11 май кунига қадар бўлиб ўтадиган хорижий амалиёти учун Германия давлатига юборилди.
Шу жумладан, жорий йилнинг 25 сентябрь санасида Германия халқаро хамкорлик маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ходимларини “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури” доирасида 2017 йилда амалиёт ўтаб қайтган 20 нафар тадбиркорлар иштирокида Follow up ташкил қилинди.
COVID-19, пандемияси сабабли 18 нафар тадбиркорлар ушбу курсларни онлайн тарзда ўташиб, 2021 йил I-чорагида бир хафталик амалиётга Германия давлатига юборилиши режага киритилган. “Business Monitoring Group” унитар корхонаси ходимларининг жорий маъсулиятини ошириш бўйича тегишли чоралар доимий кўриб борилмоқда.
03.11.2020
15:27