"Тошкент шаҳридаги тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш борасидаги хисобот
Жорий йилнинг 5 - ноябрь куни - Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича, Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссиясиларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
ZOOM онлайн платформаси орқали ташкил этилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.С.Султановнинг "Тошкент шаҳридаги тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш борасида жорий йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар" бўйича хисоботи тингланди.
Хисобот тақдимоти билан бу ерда батафсил танишинг.
05.11.2020
10:54