Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларидан келган мурожаатлари тўғрисида.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.
Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармаларда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда Палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижалари мухокама этилади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволи ҳар 6 ойда умулаштирилиб, Палата ижроия қўмитасида муҳокама этилиб келинмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 2-7 ноябрь кунлари,яъни бир ҳафта мобайнида Савдо-саноат палатасига тадбиркорлардан 43 та мурожаат келиб тушган
Келиб тушган мурожаатлар қуйидаги масалаларда;
- юридик кўмак–32;
- маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 1;
- банк-молия, кредит, гаров таъминоти –5;
- тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалалар – 2;
- бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида –2
- миннатдорчилик хати – 1 та;
Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонасидан 4 та мурожаат, Палата www.chamber.uz сайти орқали 2та, Call center орқали 1 та иурожаат келиб тушган.
Таъкидлаш лозимки, Палатанинг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларни бевосита қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва тизимли равишда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Сизда ҳам тадбиркорлик фаолиятига оид савол ва мурожжатлар юзага келган ҳолларда, Савдо-саноат палатасининг 78-150-60-06 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки @SSP_press телеграм аккаунтига ўз мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.
09.11.2020
09:56