"Ўзбекистон экспортчилари" ахборот портали ишга туширилди.
Россия бозорига ўз маҳсулотларни мунтазам равишда етказиб беришни йўлга қўйиш истагида бўлган маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш мақсадида, uzexporter.ru веб-саҳифаси номи остида "Ўзбекистон экспортчилари" ахборот портали ишлаб чиқилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад:
- Экспортчиларга турли йўналишларда ёрдам кўрсатиш ва маҳсулотларини реклама қилишда кўмаклашиш;
- бозорда доимий бўлиш ва ўз мавқеларини сақлаб қолиш таъсири эвазига экспорт қилинадиган товарлар турлари ва ҳажмларини кенгайтириш учун самарали электрон платформани яратишда кўмаклашиш;
Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш;
Россия ишбилармон доираларини Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари билан таништириш.
Электрон портал ҳаволаси: uzexporter.ru.
09.11.2020
10:55