Қурилишга рухсат бериш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтқазилди.
«Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан хамкорлик қилиш бошқармаси» томонидан Ўзбекистон Республикасида "Қурилишга рухсат бериш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш" мавзусида тадбиркорлар орасида жорий йилнинг 2-18 октябрь кунлари аноним тарзда онлайн сўровнома ташкил этилди.
Қурилиш соҳасида ташкил этилган сўровноманинг натижалари таҳлил этилганда, аноним сўровномада 658 та тадбиркор иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишганини кўриш мумкин.
Сўровнома кўрсатилган 658 та тадбиркорнинг ёш таркиби қуйидагича:
- 19-30 ёш оралиғидаги тадбиркорлар 134 нафар;
- 31-45 ёш оралиғидаги тадбиркорлар 362 нафар;
- 46-60 ёш оралиғидаги тадбиркорлар 117 нафар;
- 60 ёшдан ошган тадбиркорлар 45 нафарни ташкил этган.
Сўровномада иштирок этган респондентларнинг 593 нафари эркакларни ҳамда 65 нафар аёлларни ташкил этган.
Қурилиш фаолиятининг қайси тури билан шуғулланасиз? - деган сўровга респондентлар томонидан:
- Уй-жой хўжалик қурилиши ишлари (171 та) – 26,0%
- Саноат қурилиши ишлари (126 та) – 19,2%
- Қишлоқ хўжалиги қурилиши (36 та) – 5,5%
- Энергетика қурилиши ва алоқа объектлари (18 та) – 2,7%
- Транспорт ва йўл қурилиши (37 та) - 5,6%
- Муҳандислик тармоқлари қурилиши (36 та) – 5,5%
- Ижтимоий соҳа қурилиши (72 та) – 10,9%
- Бошқа (162 та) – 24,6% йўналишларни кўрсатишган.
Фаолиятингиз талаб этиладиган лицензиялар таркиби қандай? – деган саволга 658 респондентлардан 623 нафари жавоб беришган:
- Мураккаблик тоифаси 1 (198 та)
- Мураккаблик тоифаси 2 (279 та)
- Мураккаблик тоифаси 3 (146 та)
Қурилиш учун лицензиялар олинишида қандай муаммолар мавжуд? – деган саволга 658 респондентлардан 634 нафари қуйидагича жавоб берган:
- Қонунда белгиланган муддатда ишлар амалга оширилмаслиги (178 та) – 28,1%
- Рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштиришда коррупция холатлари (277 та) – 43,7%
- Муаммоси йўқ (119 та) – 18,7%
- Бошқа муаммоларни кўрсатганлар (60 та) – 9,5 %
Қурилиш учун лицензиялар олинишида қанча вақт сарф этилади? - деган саволга 658 респондентлардан 631 нафари қуйидагича жавоб берган:
- 15-20 иш куни (115 та) – 18,2%
- 30 кундан ортиқ (267 та) – 42,3%
- 6 ойдан ортиқ (153 та) – 24,3%
- Бошқа муддатларни (96 та) – 15,2% респондент белгилаган.
Қурилишга бериладиган қайси лицензия турларини ортиқча деб ҳисоблайсиз? – деган саволга:
Ҳаммаси ортиқча, сабаби қурилиш бошқармалари ходимлари ноқонуний жойга хам хулоса берган холатлари мавжуд, бироқ қонуний бўлган қурилиш объектларига асоссиз рад этиш холатлари жуда кўп учрайди;
Лойиха экспертизаси ортиқча;
Аукционда ютиб олинган объектларга лицензия талаб килишни бекор килиш;
Стратегик объектлар учун бериладиган лицензиядан бошкаси бекор;
Ернинг хакикий тури билан рўйхатдан ўтган туридаги фарқ катта муаммо бўлиб, ердан унумли фойдаланишга нотўғри расмийлаштирилгани қаршилик қилади;
Смета жаражатлар жуда киммат;
Барча лицензияларни бекор қилиш керак – деган мазмунда жавоблар берилган.
Қурилиш соҳасида лойиҳа-смета хужжатларини экспертизиядан ўтказиш ва келиши тартибини қониқарли деб ҳисоблайсизми? – деган саволга 658 респондентлардан 637 нафари қуйидагича жавоб берган:
- Қониқарли (94 та) - 14,8%
- Қониқарсиз (243 та) - 38,1%
- Соддалаштириш керак (300 та) – 47,1%.
Қурилишга рухсатнома олишда масъул вазирлик ва идоралар билан электрон тарзда ахборот олиш тизимининг холати қандай? – деган саволга 658 респондентлардан 633 нафари қуйидагича жавоб берган:
- Яхши (39 та) – 6,2%
- Ўртача (288 та) – 45,5%
- Қониқарсиз (306 та) – 48,3%
Қурилиш соҳасида самарадорликни ошириш учун қандай чоралар долзарб деб ҳисоблайсиз? – деган саволга 658 респондентлардан 640 нафари қуйидагича жавоб берган:
- Лицензия амалиётини соддалаштириш (360 та) – 56,3%
- Лицензия олиш муддатни қисқартириш (180 та ) – 28,1%
- Бошқа (100 та) – 15,6%
Қурилиш соҳасида шаҳарсозлик нормалари қоидаларини замонавий технология имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётганлигини қандай баҳолайсиз? – деган саволга 658 респондентлардан 638 нафари қуйидагича жавоб берган:
- Аъло (56 та) - 8,8%
- Яхши (225 та) – 35,3%
- Паст (357 та) – 55,9%
Лойиҳа-смета хужжатларини экспертиза қилиш жараёнини оптималлаштириш, ишчи лойиҳа ва экспертиза хулосаларини ваколатли органлар билан келишиш муддати борасида фикрингиз қандай? – деган саволга 658 респондентлардан 645 нафари қуйидагича жавоб берган:
- Хулоса олиш муддатини камайтириш (262 та) – 40,6%
- Талаб этилаётган хужжатларни оптималлаштириш (342 та) – 53,0%
- Бошқа (41 та) – 6,4%
Сўровномада иштирок этган тадбиркорлар томонидан қурилиш соҳасига оид қўшимча сифатида таклифлар ҳам қолдирилган, ушбу таклифлар қуйидагилардан иборат:
Қурилиш соҳасида лицензия амалиётини бекор қилиш ёки соддалаштириш;
Электрон тизимни яхшилаш, лойихалар баҳосини тушириш, худудлар салоҳиятидан келиб чиқиб имтиёз бериш таклифлари;
Турли хилдаги йиғим ва тўловларни қисқартириш ёки камайтириш;
Инвестиция киритиш мажбуриятлари муддатларини қисқартириш;
Тендерлар шаффофлигини таъминлаш ва тартибга солш механизмини кўриб чиқиш;
Барча турдаги норматив ҳуқуқий хужжатлар алмашинувини онлайн тарзда шртих кодлар билаг амалга ошириш.
09.11.2020
16:38