• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисида

    Қурилиш соҳасида 5 та лицензия мавжуд. Мазкур лицензиялар мавжуд йўналишга қараб 37 та фаолият турини  қамраб олади.

    Лицензияланадиган фаолият турлари: “Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти” (2 та), “Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш” (4 та), “Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш” (4 та), “Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш” (3 та) ҳамда “Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолияти” (24 та).

    (изоҳ:қиора рангда белгиланган лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044 Фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинади).

    Шу билан биргаликда, қурилиш соҳасида 7 та рухсатнома олиниши талаб этилиб, мазкур йўналиш ҳам 7 та фаолият турини қамраб олади.

    Рухсатнома талаб этиладиган фаолият турлари: Архитектура-режалаштириш топшириғи” (1 та), “Лойиҳа-смета ҳужжатларини Қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-қурилиш кенгаш билан АРТга мувофиқлиги юзасидан келишиш” (1 та), Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш” (1 та), Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома” (1 та), “Қурилиш-монтаж ишларини олиб боришга рухсатнома” (1 та) ва Ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлилиги бўйича давлат экспертиза хулосаси” (1 та), “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтгазишга рухсатнома” (1 та)

    (изоҳ:қора рангда белгиланган лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044 Фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинади).

    Мазкур фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдага 370-сон қарори билан  тасдиқланган “Архитектура-режалашириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” билан тартибга солинади.

    Ҳар бир лицензияланадиган фаолиятни расмийлаштириш тартиби ўз паспортига эга. Лицензия ва рухсатномалар паспортида давлат божи, аризани кўриб чиқиш муддати, амал қилиш муддати, мазмуни ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳақида маълумотлар келтирилган.  

    Қурилиш соҳасига доир муаммоларни ўрганиш таҳлили:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-4160-сонли ҳамда 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4525-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатасининг худудий бошкармалари томонидан Қурилишга рухсат беришни соддалаштириш ҳамда соҳага доир юзага келаётган мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар кесимида жами  300 та аноним сўровномалар ўтказилди.

    Тадбиркорлик субъектлари орасида аноним кўринишда ўтказилган сўровномаларда таҳлили қуйидагича:

    Сўровнома натижалари: Қурилиш соҳасининг тури (7 та), Фаолиятни амалга ошишир учун талаб этиладиган лицензия (5 та), Қурилишга лицензия олинишида муаммолар (12 та), Қурилишга лицензия олинишида вақт сарфи (15 та), Қурилишга ортиқча деб ҳисобланган лицензиялар (6 та), Қурилиш соҳасида лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза ҳолати (7 та), Рухсатномалар олинишда электрон ахборот олиш тизими ҳолати (10 та), Қурилиш соҳасида самарадорликни оширишда долзарб масалалар (31 та), Шаҳарсозлик нормаларини технологик баҳолаш механизми ҳолати (15 та), Лойиҳа-смета ва ишчи лойиҳа экспертиза хулосалари муддатлари (21 та)

    Ўрганиш натижаларига кўра, энг кўп қурилишга лицензия олишда вақт сарфи, қурилишга лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдаги муаммолар, лойиҳа-смета ва ишчи лойиҳа экспертиза хулосаларини олишдаги муддатлар борасида тадбиркорлик субъектлари томонидан эътирозлар билдирилган.

    Тадбиркорлик субъектлари томонидан маълум бир қисми қурилишга рухсатномалар олишда электрон ахборот алмашиш борасида кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган. 

    Шу билан бирга, энг кўп қурилиш объектларида тендер масалалари, лицензия муддатлари ва рухсатномалар олишда вақт сарфлари ва муддатларининг узоқ давом этиши, электрон ахборот коммуникация воситаларидан кам фойдаланиш асосан, қоғозбозлик масалалари кўплаб учраб турганлиги билдирилган.

    ССП Ахборот-хизмати 

    09.11.2020

    17:00

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06