Фарғонада “Тадбиркорлик ва Бизнес академияси” ташкил этилди.
2020 йил 7 ноябрь куни “Ўзбекистон Экспортчилар” уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида вилоят “Тадбиркорлар уйи”да ташкил этилган “Тадбиркорлик ва Бизнес академияси”ни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали очилиш маросимида “Ўзбекистон Экспортчилар” уюшмаси бошқарув раиси М.Умаров, “Ўзбекистон озиқ-овқат саноати” уюшмаси бошқарув раиси Б.Умиршайхов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмоновлар иштирок этди.
Ушбу академияда тадбиркорларга уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқлари, онлайн савдо платформаларида орқали савдо қилиш кўникмаларини шакллантириш, логистика ва ТИФ маркетинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий машғулотлар олиб борилади. Вилоятимиздаги йирик тадбиркорлар субъектлари томонидан маҳорат дарслари (мастер класслар) олиб бориш ҳам кўзда тутилган.
10.11.2020
09:32