Тадбиркорларнинг маҳсулотларини брендга айлантириш дастури
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш, бу соҳадаги ютуқларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантиришда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш жуда муҳим.
Дунёда товарларнинг бренд қиймати юқори ҳисобланади. Интеллектуал мулк Европада ялпи ички маҳсулотнинг 45 фоизини, Хитойда 12, Россияда 7 фоизни ташкил этишини алохида таъкидлаш жоиз.
Юқоридагиларни инобатга олган хода, бугун Савдо-саноат палатасида Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг маҳсулотларини брендга айлантириш дастури ва “электрон майдончаси”ни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Савдо-саноат палатаси ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ушбу йўналишдаги мухим вазифалар белгилаб олинди.
10.11.2020
17:28